UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  3 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  1 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  4 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  91

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 19-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади.

ЖЧ-2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига уч ва ундан кўп футболчи чақирилгани туфайли "Локомотив", "Насаф" ва "Пахтакор" иштирокидаги баҳслар номаълум муддатга қолдирилган. 

Бугун водий дербисида "Нефтчи" "Қўқон-1912" меҳмони бўлади. "Қўқон-1912" иккинчи давранинг иккита баҳсини сафарда ўтказиб иккаласида ҳам мағлуб бўлди. Қолаверса, ўз майдонида "Обод"ни зўрға 1:0га ютди. Жамоанинг ўйинида пасайиш борми? Ҳозирча бир нарса дейиш қийин, лекин натижаларга қарайдиган бўлсак, қўқонликлар биринчи даврада сафарда фақат бир марта мағлуб бўлишганди. Ҳозир эса икки ўйин - икки мағлубият. 

Бугун "Қўқон-1912"ни гарчи ўз майдонида ўйнагани билан "Нефтчи"га қарши осон бўлмаган учрашув кутиб турибди. Шу пайтгача 13 очко тўплаган "Нефтчи" турнир жадвалида фақат "Обод"дан юқори ўринда. Жамоа Вадим Абрамов келганидан бери ғалаба қозона олмади. Абрамов қўл остида фарғоналиклар биринчи давранинг охирги учта турида зафар қучишмаганди. Иккинчи давра ҳам ғалабасиз давом этмоқда. 

"Нефтчи" бунгача кетма-кет икки бор ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, сафарда "Пахтакор"га 0:6 ҳисобида енгилди. Табиийки бундай натижалар бош мураббийнинг асабийлашишига олиб келади. Мухлислар эса Абрамов бошчилигидаги "Нефтчи" қачон ғалаба қозонаркин дея кун санашмоқда. Бугунги беллашувда фаворит кимлигини айтиш қийин. Тўғри, "Қўқон-1912" уйда ўйнайди, лекин "Нефтчи" ҳам қараб турмаса керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика