UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12

Бугун футбол. "Обод" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Обод" - "Пахтакор"

Теглар :  ОбодПахтакор
Бугун олий лиганинг 15-тур баҳсларига старт берилади. Тошкентдаги "Жар" стадионида "Обод" "Пахтакор" билан куч синашади.

"Обод"нинг олий лигадаги аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Бу жамоа 14та ўйиндан сўнг 9 очко тўплаган ҳолда охирги ўринда бормоқда. "Пахтакор" эса 21 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги ўйинда ҳеч шубҳасиз "Пахтакор" фаворит, лекин бошқа томондан "Пахтакор" сафарда ҳали ғалаба қозонмаган ва бу нарса уларга босим ўтказиши мумкин. "Обод" бугун ўз майдонида еттинчи ўйинини ўтказади. Аввалги беллашувларда Рауф Инилеев шогирдлари фақат бир марта ғалаба қозонишган. "Обод" ўз майдонида "Динамо"дан устун келган. Шунингдек, бу жамоа уч марта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 7-9.

Айтиб ўтганимиздек, "Пахтакор" ҳали сафардаги бирорта ўйинни ютмаган: уч дуранг ва уч мағлубият. Тўплар нисбати 2-10. Кўриб турганингиздек, "Пахтакор" сафар ўйинларида атиги иккита гол урган. Агар "Пахтакор" бугун "Жар"да ғалаба қозонса, бу "Пахтакор"нинг сафардаги илк уч очкоси бўлади. Мабодо "Обод" зафар қучса, бу Инилеев шогирдларининг уйдаги иккинчи ғалабаси бўлади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика