UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  0 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Бугун футбол. "Нефтчи" тўртта ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам бера оладими? Янгиликлар

Бугун футбол. "Нефтчи" тўртта ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам бера оладими?

Бугун олий лиганинг 15-тур учрашувлари давом эттирилади. "Нефтчи" Фарғонада Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади.

Фарғоналиклар янги бош мураббий Вадим Абрамов бошчилигида бугун учинчи ўйинни ўтказишади. Аввалги икки ўйинда "Нефтчи" "Динамо"га имкониятни бой берган бўлса, "Машъал" билан дуранг қайд этди. 

Умуман олганда, "Нефтчи" охирги тўрт учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти: икки дуранг, икки мағлубият. Жамоа бугун "Металлург"ни қабул қилади. Бекободликлар охирги пайтларда чакки эмас. Хусусан жамоа кетма-кет уч учрашувда ғалаба қозонди. "Металлург" "Насаф", "Обод" ва "Қизилқум" клубларини мағлуб этди. 

Олий лига турнир жадвалида 15-ўринда бораётган "Нефтчи" ҳозирча ўз майдонида фақат бир марта ғалабага эришган. Фарғоналиклар "Обод"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган. Жамоа шунингдек, икки бор дуранг ўйнаб учта ўйинда ютқазиб қўйган. 

Бугун "Металлург" сафарда еттинчи баҳсини ўтказади. Аввалги ўйинларда бу жамоа фақат бир марта ғалаба қозонган. "Металлург" Тошкентда "Обод"ни мағлуб этган. "Металлург"нинг охирги беш учрашувдан фақат биттасида ютқазиб қўйганини инобатга олсак, жамоа ҳозир анча ўзига келиб олган ва бугун Фарғонада мезбонларга осон бўлмаслиги кутиляпти.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика