UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  12 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган учта беллашув ўтказилади. "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Мазкур учрашувга турнинг марказий ўйини сифатида қаралмоқда. Чунки иккала жамоа ҳам бугун энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Учрашувни баҳрайнлик ҳакам Наваф Шукрулла бошқариб бориши эса ўйинга бўлган қизиқишни янада орттиради. 

Турнир жадвалида "Пахтакор" 42 очко жамғарган ҳолда якка пешқадамлик қилмоқда. "Пахтакор" ўзининг энг яқин таъқибчиси "Бунёдкор"дан олти очкога ўзиб кетган. "Навбаҳор" эса 31 очко йиғиб 4-ўринни эгаллаб турибди. 

"Навбаҳор" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа ўтган йилдан бери ўз майдонида ютқазгани йўқ. Наманганликлар сўнгги бор 2016 йилнинг 27-турида уйда "Қизилқум"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Шундан сўнг жамоа охирги учта турни сафарда ўтказган. 

Ўтган йилги мавсумда "Навбаҳор" ўз майдонида 15та ўйин ўтказиб, шундан 10тасида ғалаба қозонган ва беш бор дуранг ўйнаганди. Тўплар нисбати 24-11. Бу йил эса "Лочинлар" 9та ўйинда ҳаракат қилиб, шундан 7тасида зафар қучишди ва икки бор дуранг қайд этишди. Тўплар нисбати 17-2. Демак, "Навбаҳор" ўз уйида 24та учрашувдан бери мағлуб бўлмай келмоқда ва бугун ҳам шу анъанани давом эттиришга ҳаракат қилади. 

Биласизми? "Навбаҳор" Суперлига баҳслари доирасида ўз майдонида фақат иккита тўп ўтказиб юборган: "Бунёдкор" ва "Нефтчи"дан биттадан. 

Факт: "Навбаҳор" охирги бешта турнинг фақат иккитасида ғалаба қозонди. Ҳар иккала ғалаба уйдаги ўйинларда қўлга киритилди: "Қўқон-1912" 3:0 ва "Сўғдиёна" 2:0. 

Турнир жадвали пешқадами "Пахтакор" бугун ушбу мавсум ҳисобидан сафардаги 10-учрашувда майдонга тушади. Бунгача ўтказилган 9та баҳснинг 5таси ғалаба билан якун топган. Жамоа икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. Сафар ўйинларида тўплар нисбати 13-6. 

Факт: "Пахтакор" охирги уч турни кетма-кет учта ғалаба билан якунлади. Жамоа ўз майдонида "Бухоро" ва "Металлург", сафарда "Қизилқум"ни мағлуб этди. Ўтган йил Наманганда кечган ўйинда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика