UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  9 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  18 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  17 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

Бугун футбол. «Бунёдкор» — «Локомотив» Янгиликлар

Бугун футбол. «Бунёдкор» — «Локомотив»

Бугун олий лиганинг ушбу мавсумига якун ясалади. Ўз тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритган «Локомотив» сафарда «Бунёдкор» меҳмони бўлади.

Соат 14:00да старт оладиган баҳс бир қарашда катта аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин, чунки иккала жамоа ҳам ўз мақсадига эришди. «Локомотив» чемпион бўлди, «Бунёдкор» эса иккинчи ўринни эгаллади. Лекин шунга қарамай, бугунги беллашув бир қатор саволларга жавоб бериши кутилмоқда.

Биринчидан, иккала жамоа ҳам ўз уйидаги ўйинларда шу пайтгача мағлуб бўлмади. Агар «Локомотив» бугун ғалаба қозонса, бу йил олий лигада ўз майдонида умуман ютқазмаган ягона жамоа бўлиб қолади.

«Локомотив» уйдаги учрашувларни якунлади ва ҳозирча шундай мақомга эга бўлиб турибди. Ўз навбатида «Бунёдкор» ҳам уй беллашувларида ҳали мағлуб бўлмаган. Бугун эса нимадир рўй бериши мумкин.

Иккинчидан, «Локомотив» кетма-кет бешта ўйиндан бери «Бунёдкор»дан гол ўтказмаяпти. «Темирйўлчилар» ўтган йил олий лигада бу рақибни иккала ўйинда ҳам мағлуб этишганди: уйда 3:0 ва сафарда 1:0. Шунингдек, бу мавсум биринчи даврада 0:0 ҳисоби қайд этилди.

2014 йил ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалида эса «Локомотив» 1:0 ҳисобида зафар қучган. Шу йилнинг 25 октябрь санасида ўтказилган Ўзбекистон Кубоги 1/2 финал дастлабки баҳсида ҳам «Локо» 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шундан бери «темирйўлчилар» хоҳ олий лига, хоҳ Кубок баҳслари бўлсин «Бунёдкор»дан гол ўтказишмаяпти. Ушбу анъана бугун ҳам давом этадими? Демак, бу ҳам ўйинга бўлган қизиқишни оширади.

Учинчидан, мавсум тўпурари бўлган Темурхўжа Абдухолиқов чемпионатни нечта гол билан якунлайди? Унинг ҳисобида ҳозирча 21та гол бор. Темурхўжа бугун ҳам тўп киритиб, ўз голлари сонини ошира оладими? Буни ҳам ўйин давомида билиб оламиз.

Тўртинчидан эса бугун «Локо» зафар қучгудек бўлса, сафардаги ғалабалари сони 10та бўлади. Ҳозирча «темирйўлчилар» ҳисобида сафар ўйинларида 9та ғалаба бор. Тўплар нисбати 32-16. Шундай экан, «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган баҳсни диққат билан кузатамиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика