UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  2 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  16 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1

Бугун футбол. АГМК - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. АГМК - "Қизилқум"

Бугун Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган баҳсларга старт берилади. Олмалиқда АГМК - "Қизилқум" учрашув бўлиб ўтади.

Аввало шуни айтиш керак, бугунги ўйин АГМК учун олий лигадаги 300-учрашув бўлади. Турнир жадвалида иккала жамоа ёнма-ён ўринларда бормоқда ва ҳар икки клуб бунгача 20 очкодан жамғарган.

АГМК ўтган тур Қаршидан ғалаба билан қайтди, "Қизилқум" эса ўз майдонида "Бухоро"га ютқазиб қўйди. АГМК шу пайтгача ўз уйида 9та учрашув ўтказиб, шундан фақат иккитасида ғалабага эришган. Олмалиқликлар уйда "Локомотив" ва "Бухоро"дан устун келишган. Тўртта ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, уч марта жамоа имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 7-7.

Кўриб турганингиздек, АГМК ўз майдонида кўп гол ура олмаяпти. Бу жамоа сафарда бирмунча кўпроқ тўп киритган (11та). АГМК охирги икки турда ғалабага эришди ва бугун ҳам зафар қучадиган бўлса, биринчи марта кетма-кет учта учрашувда ғалаба қозонган бўлади.

Сафарда 9 бор майдонга тушган "Қизилқум" шундан учтасида уч очколи бўлган. Жамоа сафар ўйинларида "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" ҳамда "Нефтчи"ни мағлуб этиб қайтган. "Қизилқум"нинг сафар учрашувларидаги тўплар нисбати 8-11.

Навоийда кечган биринчи давра ўйинида майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучишган. Бу ҳозирча Ҳамиджон Актамов шогирдларининг ушбу мавсум ҳисобидан ягона йирик ҳисобдаги ғалабаси бўлиб турибди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика