UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  0 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  3 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  12 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  9 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  9 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3

Бугун "CA" Германияда "KOMM MIT" компанияси билан учрашади Янгиликлар

Бугун "CA" Германияда "KOMM MIT" компанияси билан учрашади

Теглар :  Championat.asiaKOMM MIT
3 ой давом этган музокаралардан сўнг икки томон раҳбарлари 29 ноябрь куни Бонн шаҳрида учрашув белгиладилар.

"KOMM MIT" компанияси 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, Германия футбол Иттифоқи билан ҳамкорликда, 8 - 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Европада турнир ва фестиваллар ташкил этади.

Компания 7та давлатда, Испания, Италия, Хорватия, Германия, Голландия, Франция ва Австрияда ўз турнирларини ўтказади. Унда 30 мамлакатдан, 1300та жамоа йил давомида "KOMM MIT"нинг мусобақаларида иштирок этади.

"Championat.asia" томонидан сўнгги икки йилда ўтказиб келинаётган футбол фестиваллари ва ундаги жамоалар компания учун қизиқ бўлди. Ҳозирча икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик борасида оғзаки келишувга эришилган. Бугунги музокаралардан сўнг у расмий кўриниш олади.

Унга кўра, "KOMM MIT" билан ҳамкорликда ишлайдиган жамоалар Ўзбекистондаги мусобақаларда, "CA" билан ишлайдиганлар эса Европадаги турнирларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, Германиядаги сафар давомида, Тошкентда немис футбол андозасида футбол мактабини очиш борасида ҳам келишув бўлади. Хабарингиз бор, ёз ойида Германиянинг Шлотхайм шаҳрида жойлашган "JFL" болалар академияси раҳбари ва катта мураббий Тошкентда бўлиб, юртимизда ўз филиалларини очиш ниятида эканликларини айтиб ўтган эдилар. Мазкур лойиҳа март ойида старт олади.

Режага кўра, январь ойидан 2006, 2007/08 ва 2009/10 йиллардан иборат учта гуруҳ учун ёш футболчилар учун танлов бошланади. Февраль ойининг дастлабки икки ҳафтасида 4 нафар ўзбекистонлик мураббийлар Германияда ўз малакаларини ошириб қайтишлари кўзда тутилган.

Шунингдек, Наманганда очилаётган "Odil Junior" футбол мактаби ҳам немис андозаси асосида ишлаши кўзда тутилаяпти. Бу борадаги якуний қарор, декабрь ойи сўнггида Одил Аҳмедов ва Наманган вилоятининг мутасаддилари ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувдан кейин ҳал бўлади.

22 декабрь куни лойиҳа муаллифларидан бири Дилшод Қориев "JFL" болалар академияси раҳбарияти билан ҳал қилувчи музокараларни олиб бориш учун Шлотхаймга ташриф буюради.

Бизни 2017 йилда қизиқ лойиҳалар кутаяпти, энди фарзандларингиз ҳам биз билан!

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика