UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  7 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  37 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  4 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17

Бугун 2021 йилги Суперлига старт олади Янгиликлар

Бугун 2021 йилги Суперлига старт олади

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтади.

Наманганда "Навбаҳор" клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилса, Олмалиқда АГМК "Локомотив"ни меҳмон қилади. Иккала ўйин ҳам соат 18:30да бошланади.



"Навбаҳор" - "Сўғдиёна"
9 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:30 (Дунё Бўйлаб ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов

Ушбу клублар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 50та ўйин ўтказишган. "Лочинлар" 25та учрашувда ғалаба қозонишган. 18 бор жиззахликларнинг қўли баланд келган. Қолган 7та ўйинда дуранг кузатилган.

"Сўғдиёна" ўз тарихида ҳеч қачон Наманганда ғалаба қозона олмаган экан. Водийда ўтган 25та учрашувнинг 5тасида дуранг қайд этилган ва 20та баҳсда "Навбаҳор" ғолиб бўлган. "Сўғдиёна" Намангандан сўнгги бор 2016 йил очко олиб қайтган. "Навбаҳор" бу рақиб билан ўз уйидаги охирги 4та ўйинда 4та ғалабага эришган.

Навбаҳор

Суперлига. 1-тур

09/03/2021, 18:30

1
:
0
Тугади

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 35'

45'
90'
89'  Исломбек Исоқжонов
35'  Шохруз Норхонов
57'  Элёр Орифов
64'  Арсланмират Аманов (Шаҳбоз Жўрабеков)
65'  Ширинбой Абдуллаев
80'  Шаҳбоз Жўрабеков




АГМК - "Локомотив"
9 март 2021 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Алишер Файзиев

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 24 бор ўзаро ўйин ўтказишган. 15 марта "темирйўлчилар" зафар қучишган. 5 бор АГМК ғолиб бўлган ва яна 4 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

АГМК кетма-кет учта ўйиндан буён ўз майдонида "Локомотив"га ютқазмай келмоқда - 2та ғалаба ва 1та дуранг. Сўнгги бор Олмалиқ клуби 2017 йилги мавсум ўз майдонида бу рақибга ютқазган.



Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика