Буффон ПСЖда яна 3 йил қолиши мумкин
01 апр 2019 22:22
Янгиликлар
Буффон ПСЖда яна 3 йил қолиши мумкин
Италиялик дарвозабон Жанлуижи Буффоннинг ПСЖ билан шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етиши керак эди.
Бироқ, парижликлар Буффон билан яна 2 йиллик шартнома имзолашни режалаштираётгани ҳақида Sky Sports нашри хабар берганди.
ESPN’нинг маълумотига кўра эса Франция чемпиони мазкур келишувга қўшимча сифатида 41 ёшли дарвозабоннинг шартномасини яна бир йилга узайтирмоқчи. Агар барчаси ижобий якунланса Буффон 2+1 кўринишида 2022-йилнинг ёзига қадар ПСЖ шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот ўрнида, янги келишувга кўра Буффоннинг маоши ва бонус тарзида оладиган маблағи юқорироқ бўлади. У ушбу мавсум клуб сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, Франция суперкубоги ғолиблигини қўлга киритди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар