UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  7 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  12 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  15 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  21 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  11 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  3 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  2 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  10 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  5 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  4 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  24

Бу вазиятдан маъно изламанг Янгиликлар

Бу вазиятдан маъно изламанг

Европа Лигаси ва "Севилья" ўртасида қандайдир мўъжизавий боғлиқлик бор, буни ҳатто Мендилибар ҳам тушунмади.

Чорак финал доирасида бўлиб ўтган ўйин ва айниқса унинг сўнгги дақиқаларида нималар бўлганига ҳеч ким тушунмади. 

Стабиллик етишмаётган "Севилья" аввалги уикэндда Испания чемпионати доирасида қўшиб берилган дақиқаларда иккита гол ўтказиб, "Сельта"га қарши учрашувда ғалабани қўлдан чиқарганди. Шу куни жамоа Мендилибар қўл остида илк бор ғалаба қозона олмади. 

"Севилья" кейинги беллашувда ҳам ғолиб бўлмади – Европа Лигаси чорак финалида "Манчестер Юнайтед" билан муроса кўчаси танланди. "Муроса кўчаси" дейиш ҳам бироз ғалати туюлсада, дурангга шундай таъриф берилади-ку одатда. Аммо, лекин, бироқ... "Сельта"га қарши қайд этилган дурангдан фарқли, "қизил иблислар"га қарши дурангга Мендилибарнинг буткул алоқаси йўқ эди.  

Ҳеч бўлмаса, "Севилья"нинг ўйини, унинг асосий таркиби Мендилибар учун еврокубок энг охиридаги охирги масала ва клубнинг асосий мақсади Ла Лигада жон сақлаш канлигини тушуниш қийин эмасди. 

Мендилибар иккита қуённи ортидан қувлаш ниятида эмасди. Унга Сампаоли тажрибаси етарли бўлгани кўриниб турарди. Аргентиналик вақтида барча мусобақаларда имкон қадар ижобий натижага эришиш йўлида, Испанияда қуйи поғоналарга тушиб кетар ва Европада жавоб баҳсида барибир ютқазиб қўярди.

Мендилибарнинг ички чемпионатни устун қўйишини тўғри тушуниш мумкин – бир неча кундан кейин "Севилья" 5 очкогинага ортда қолаётган "Валенсия" билан ўйнаши керак эди. "Манчестер Юнайтед" билан кураш ҳозирги ҳолатда испанларга умуман керак эмасди. 

Аслида барчаси табиий йўсинда кетаётганди ва инглизлар катта устунликка эга эди. Бироқ ўйиннинг охирги дақиқалари тенг курашлар остида кечди. Бунга Мартинеснинг жароҳатидан кейин 10 киши бўлиб қолган "Ман Юнайтед" футболчилари рақиб дарвозасини қўйиб, ўз дарвозаларини ўққа тута бошлашгани сабаб бўлди. 

Мендилибар табиийки "Севилья" Европа Лигасида (агар шу босқичгача етиб келса) курашдан чорак финалидаёқ ҳеч қачон тарк этмаслигини билмасди.  

Яна бир қизиқ томони, Орзулар театри дейиладиган "Олд Траффорд"да қўйиб берилган драматик учрашувдан кейин ҳар икки жамоа ички чемпионатда бир хил, 2:0 ҳисобида зафар қучишди. 

Валенсия

Примера Дивизион . 29-тур

17/04/2023, 01:00

2
:
0
Тугади

Севилья

Лоик Баде - 55', Сусо - 75'

Стадион: Estadio Mestalla, 39654 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'
59'  Юнус Муса (Самуэль Диаш Лино)
69'  Тони Лато (Хесус Васкес)
69'  Эдинсон Кавани (Уго Дуро)
80'  Андре Альмейда (Маркос де Соуза)
80'  Саму Кастильехо (Хавьер Герра)
84'  Илайш Мориба
85'  Уго Дуро
41'  Лукас Окампос
51'  Жоан Жордан
55'  Лоик Баде
68'  Жоан Жордан (Иван Ракитич)
68'  Карим Рекик (Гонсало Монтиэль)
75'  Сусо
75'  Гонсало Монтиэль
76'  Сусо (Маркао)
81'  Гонсало Монтиэль
83'  Маркао
90'  Бриан Хиль (Эрик Ламела)
90'  Юссеф Эн-Несири (Рафа Мир)
90'  Неманья Гудель

Ноттингем Форрест

Премьер-лига . 31-тур

16/04/2023, 21:30

2
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Антони - 32', Диогу Дало - 76'

Стадион: City Ground, Nottingham, 29435 томошабин

Бош ҳакам: Simon Hooper

45'
90'
65'  Ремо Фройлер (Орел Мангала)
65'  Тайво Авонийи (Сэм Сэрридж)
67'  Неко Уильямс
81'  Скотт Маккенна (Эммануэль Деннис)
83'  Орел Мангала
88'  Морган Гиббс-Уайт (Джесси Лингард)
3'  Харри Магуайр
32'  Антони
72'  Антони Марсьяль (Ваут Вегорст)
76'  Диогу Дало
76'  Антони
79'  Кристиан Эриксен (Фред)
90'  Ваут Вегорст

Энди олдинда яна ўзаро тўқнашув кутиб турибди. Балки энди ички чемпионатда вазиятини анча яхшилаб олган "Севилья" тақдир совғасини рад этмай, ишга жиддийроқ киришар? Ёки аламли дурангдан тўғри хулоса чиқарган Эрик тен Хаг ва шогирдлари соврин илинжида юришини давом эттирадими? Нима бўлганда ҳам бизни қизиқарли баҳс кутиб турибди. Ахир Европа Лигасида "Севилья" ўйнайди, бундай баҳслар зерикарли ўтмаслигини аввалги учрашув барчага эслатиб қўйди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика