UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  5 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  29 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

"Бу сафар мўъжиза юз бермади, хоҳлагандик, ўхшамади" Янгиликлар

"Бу сафар мўъжиза юз бермади, хоҳлагандик, ўхшамади"

Бу менинг эмас, "Барселона"га бефарқ бўлмаган бир дўстимнинг гапи.

Ҳа, таркибида жаҳон юлдузлари бўлган "Барселона" ўзини ҳам, "Ювентус"ни ҳам росса қийнади. Аммо муросасиз ўтган учрашувда орадаги фарқни йўқ қилиш тугул, битта ҳам гол ура олишмади каталонияликлар.

Жамоа аввалги кучини йўқотаётгандек. Келишган қомат, ўша чирой, пардоз ҳам эсдан чиқмаган, лекин нимадир йўқолиб қолди. Мотор машинада қандай вазифа бажариши ҳеч кимга сир эмас-а? "Барселона" ўйинида ўша "мотор" йўқолиб қолгандек. Айнан у сабаб жамоа олдинлари исталган рақиб дарвозасига йўл топа олар, манаман деган рақибларни сал қолса, "йиғлатворарди". Бошқа жамоа мухлислари, жумладан "Реал" ишқибозлари тан олинг, таҳминан бундан 10 йилча аввал "Барселона" даври гувоҳи бўлгандик. Барчанинг ўз фикри бўлиши табиий, аммо ўша кезлари деярли барча совринни "Барса" ютиб кетаверди. Бироқ нима бўлганда ҳам бу шунчаки факт ва уни деб ҳамюртингиз билан урушишга арзимайди.


Бугунги кун "Барселона"сига қайтсак. Кузатилаётган "" вақтинчаликмикин? Буни вақт кўрсатади. Катта эҳтимол билан ёзги танаффусдан сўнг, сизу-биз яна ўша навқирон "Барселона"нинг ўйинига гувоҳ бўлармиз. 

Баланд парвозлардан сўнг, жуда қаттиқ шўнғишлар бўлиши - ҳаёт қонуни ҳисобланади. Испан клубида ўша давр бошланди чамамда. 

Тўғри, нисбатан кучсизроқ рақибларни МСН учлиги ҳозирги ҳолатида ҳам кўрдим демай, янчиб ташлайди. Туриннинг "Ювентус"и, ўзининг мустаҳкам ҳимояси билан, бошқа даражадаги рақиб. Шу билан бирга, сал аввалроқ Парижда, ўтган ҳафта Туриндаги қақшатқич зарбалар бўлмаганда, балки бугун ҳам: "Ие, қаранг, "Барса"га бир нима бўлди. Бу шунчаки омад келмаган ўйингина эмас, балки жиддийроқ муаммо" - деб бонг урмаган бўлармидик. 

Бироқ ўша йирик мағлубиятлар, кўриб ўрганмаганимиз, "Барселона" ожиз қолиб ютқазган ўйинлар бўлди-ку. 

Жавоб ўйинидаги воқеалар ҳали ҳали узоқ йиллар давомида эслаб юрилади. "Камп-Ноу"да Неймар, Месси ва жамоадошлари улкан ишни амалга оширишди, қойил! Аммо, қон ютиб эришилди ўша натижа. Бу ҳар қандай жамоанинг қўлидан келавермайди. Лекин, ана ўшанда, биринчи ўйиндан сўнг, хаёлингизнинг бир четидан, "Барса"га нима бўляпти" деган савол ўтмаганмиди? 

Ана ўша саволга жавоб бера оласизми? "Барселона" уйқусирагани ёки хоҳламагани учун эмас, айнан ўша куни, ўша холатда бундан ортиғига қодир бўлмагани учун ютқазди.

Марк Фрейдкиннинг "Меж еще и уже" деган қўшиғини эшитганмисиз? Ана ўша қўшиқда: "Ҳали ҳам хоҳлаймизу, лекин..." деган жумлалар қайта-қайта такрорланади. 

Тўғри, қўшиқчи умуман бошқа нарсаларни назарда тутган. Лекин "Барса"нинг ҳозирги ҳолатига айнан ўша гаплар мос тушади. Жамоа ютишни, ёрқин ўйин кўрсатишни хоҳлаяпти, аммо эндиликда... Ўхшамаса қийин-да!

Тунда бўлган ўйиннинг илк дақиқаларидан мезбонлар олдинга отилишди, амалда нима бўлди? Ҳеч нима. Ахир, бир ҳафта аввал "Ювентус" улкан ишонч билан рақибни тўпсиз югуришга мажбур қилгани билан, кечаги ҳолатни солиштириш мумкинми? 

Месси, Суарес, Неймар ва қолганлар қовоқларини солиб юришди, бор кучларини ишга солишди, бицепс, трицепс ва бошқа мушаклар ҳам қолмади, меҳнат қилишди, Буффон дарвозаси томон деярли аниқ зарбалар беришди. Деярли аниқ. Рақиб эса буларнинг ҳеч бирини писанд қилмай, пинагини ҳам бузгани йўқ.

 

Шу кеча бутун дунё Европадаги энг кучли ҳимоя чизиқларидан бирининг хотиржамлигини яна бир бор кўриб қўйди. 

Балки "Юве" Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқса, воқеалар ривожига назар солсак, бу амалга ошиши ҳақиқатга жуда яқин бўлган ҳодиса, биз чемпионга ютқаздик деб жамоа мухлислари ўзларини бироз овутишлари мумкин.

Лекин умуман олганда... Умуман олганда, каталонияликлар ижросида бундай чинакамига кучсиз ўйинни охирги марта қачон кўрганимизни эслаш бироз мушкул вазифа. Ўйин бўйича ҳам эмас - рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш, гол уриш бўйича! 

Ўйин якунланар экан, мезбонлар (уларнинг миллиардлаб мухлислари)ни нафақат куч балки кейинги босқич умиди ҳам тарк эта бошлади. Хаттоки иккита гол ҳам уларга ҳеч нарса бермасди. 

Ўйиндан аввал Месси бу сафар Буффонга гол ура оладими, Неймар ПСЖ билан ўйинда бўлгани каби, яна жамоани ортидан етаклайдими, Суарес нечта гол уради, балки масала пенальтилар сериясига етиб борар ва бошқа саволлар... Иккинчи бўлим ўрталарига келиб, "Барселона" "автопилот"да тўпга эгалик қиларкан, саволлар тобора камайиб бораверди. 

Охири иккитагинаси қолди: биринчиси, мезбонлар ҳеч йўғи битта гол урадими? Иккинчиси, мана шу иштиёқ Туриндаги ўйин вақтида қаерда юрганди? "Барселона"дек кучли клуб мағлуб бўлиши ачинарли ҳол. Тўғри, аввалги босқичда кўрсатган "қилиқлари" сабаб, бу футболчилар нафақат клуб, балки футбол тарихига кириб бўлдилар, лекин иштаҳа тановвул пайти келади деганларидек, мухлислар кўпроғини кутишганди.


Ана энди жавобларга келсак, биринчиси: йўқ, мезбонлар гол бирорта ҳам гол ура олишмади. Иккинчиси: ёзда кетаман деган Луис Энрике ҳам, унинг шогирдлари ҳам тан олишмайди. Туринда рақиб "кўканорранглилар"ни "боғлаб" ташлади. Футболчиларга (фитнесчилар тили билан айтганда) мушак массаси етишмади. Танадаги мушак массаси (мышечная масса) шунчаки ёғга айланиб кетгандек. 

Афсус... Чиндан кучли жамоа. Майли, кейинги ўйинларда омад тилаб қоламиз. "Ювентус"га эса - Чемпионлар Лигаси Кубоги. Ҳеч бўлмаса, Буффон бунга лойиқ-ку!

P.S: "Куни-кеча, ҳамкасбим мақоласининг "комментида" "Эртага "Барса" ютқазиб қўйса, "СА"да мотам бўлади" деган гапга кўзим тушганди. Эътибор бердингизми, сайт доимгидек ишлаяпти, тўхтаб қолгани йўқ. Шу сабабли, сайт ва унинг ходимларини "барсачи" ёки "Реал Мадрид"га ён босади демаслигингизни сўраган бўлардим. "СА" сизлар учун ишлаяпти, сиз ўқувчиларсиз ўша мақолаю, хабарларнинг қиймати ҳам сезилмасди. Лекин барчага бирдек ёқишнинг ҳам иложи йўқ. Жамоангиз ютқазиб турса, ҳеч ким ва ҳеч нима ёқмай қолиши ҳам табиий ҳол. Лекин...    

Яна бир гап, тўғри журналист бетараф бўлиши шарт, лекин агар ўша журналист футболга қизиқмаса (қайсидир жамоалар ўйинини берилиб томоша қилмаса), унинг мақоласи эҳтироссиз сўзлар жамланмаси бўлиб қолмайдими?! 

Нима бўлганда ҳам, футбол – бу ўйин. Асабларингизни асранг ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!


Омонжон Тўхтамирзаев


Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика