UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  2 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  10 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  15 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13

Бу - қизиқ. Олий лигада "Насаф"ни ютган жамоаларнинг омади келяпти Янгиликлар

Бу - қизиқ. Олий лигада "Насаф"ни ютган жамоаларнинг омади келяпти

Теглар :  Олий лигаНасаф
Олий лиганинг биринчи давррасида "Насаф" билан боғлиқ қизиқ воқеа рўй берди.

Гап шундаки, "Насаф"ни ким мағлубиятга учратган бўлса, кейинги турларда ўша жамоа жуда омадли иштирок этган.

Маълумот учун, "Насаф" ҳозирча 14 учрашувда майдонга тушиб, шундан тўрттасида мағлуб бўлди. Бу клубнинг "Бунёдкор"га қарши 3-тур баҳси қолдирилган ва ўйин 4 июль куни бўлиб ўтади. Қаршиликлар биринчи даврада уйдаги ҳамма ўйинларни ғалаба билан тугатишди. Тўртта мағлубият эса сафардаги беллашувларда қайд этилди.

"Насаф" сафарда "Олмалиқ" (5-тур), "Локомотив" (6-тур), "Металлург" (12-тур) ва "Пахтакор" (14-тур) клубларига имкониятни бой берди. Рақиб жамоаларнинг ғалабасидан сўнг уларда иштаҳа очилди шекилли кейинги турларда бирин-кетин очколарни қўлга кирита бошлашди.

Масалан, "Олмалиқ"ни олайлик. Бу жамоа "Насаф"ни мағлуб этганидан сўнг қаторасига 11та ўйинда ютқазмади: олти ғалаба, беш дуранг. "Олмалиқ"нинг мағлубиятсиз серияси айнан "Насаф"га қарши баҳсдан кейин бошланди.



"Насаф" навбатдаги баҳсни яна сафарда, бу гал "Локомотив"га қарши ўтказди. Пойтахтликлар бунгача Ғузордан мағлубият билан қайтишганди. Аммо уйда "Насаф" мағлуб этилгач, "Локомотив" кетма-кет саккизта учрашувда ютқазмади. Жамоа икки бор дуранг ўйнаб, қолган беллашувларда уч очколи бўлди.

"Насаф" 12-турни Бекободда "Металлург"га қарши ўтказиб, яна ноль очко билан қайтди. Бу ўйиндан кейин энди "Металлург"нинг омади келиб, бекободликлар "Насаф" билан ўйинни ҳисобга олганда кетма-кет тўртта ўйинда ғалабага эришишди.

Ўз майдонида "Насаф"ни енгган яна бир жамоа "Пахтакор" бўлди. "Пахтакор" "Насаф" устидан ғалаба қозонгач, биринчи даврада ҳали амалга оширмаган ишини қилди, яъни илк марта сафарда уч очкони қўлга киритди. Жамоа "Обод"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, бунинг устига омади келмаётган Игорь Сергеев шу ўйинда иккита гол урди.

Айтиб ўтганимиздек, "Насаф"нинг ҳали "Бунёдкор" билан қолдирилган ўйини бор. "Насаф" яна сафарда тўп тепишини инобатга олсак, қани кўрамиз, ўйинда қандай ҳисоб қайд этилади-ю, кейинги воқеалар қандай тус олади?

Х.Холиқов.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика