UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  60 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Бу қизиқ! Олимпиада-2018 ўйинлари қандай иншоотларда ўтказилмоқда? Янгиликлар

Бу қизиқ! Олимпиада-2018 ўйинлари қандай иншоотларда ўтказилмоқда?

Кеча Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари старт олди.

Ушбу нуфузли турнир қандай ишоотларда ўтказилади? Бугун шу ҳақида маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.


Олимпиада-2018 иншоотлари

Пёнгчангдаги Олимпиада иншоотларининг бир-бирига яқин ва қулай жойлашуви Халқаро олимпия қўмитасининг мусобақани айнан ушбу шаҳарга ишониб топширилишида муҳим аҳамият касб этган. Ареналарга бориш учун спортчилар узоғи билан 30 дақиқа вақт сарфлайдилар.

Олимпиада иштирокчилари Альпенсия, Ёнгпёнг, Феникс-парк тоғ курортларига ва Каннин шаҳарчасига жойлаштирилади. Мусобақаларни ўтказиш марказлари сифатида Альпенсия (тоғ кластери) ва Каннин танланган.

Тоғ кластерида тоғ чанғиси, биатлон, бобслей, чана спорти ва скелетон мусобақалари ташкил қилинади. Олимпия стадиони ҳам шу ернинг ўзида жойлашган. Бу ерда 2018 йилги Олимпиаданинг очилиш ҳамда ёпилиш маросимлари ўтказилади.Каннин шаҳарчасида хоккей, конькида югуриш, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг мусобақалари бўйича беллашувлар бўлади. 


Пёнгчанг Олимпия стадиони

Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш учун қурилган арена. Альпенсия тоғ курорти шимолидан 2км узоқликда жойлашган.

2017 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган. Ўтган йилнинг 30 сентябрь куни расман очилган. Мазкур иншоот қурилиши учун 78 миллион АҚШ доллари сарфланган. Стадион 35 минг мухлисга мўлжалланган бўлиб, бешбурчак шаклида қурилган.




"Альпесия" биатлон маркази

Ушбу биатлон маркази Альпенсия тоғ курорти чегарасида қад ростлаган. Пёнгчанг-2018 ўйинларида биатлон бўйича баҳсларга мезбонлик қилади.

1998 йилда қурилган. 2007 ва 2015 йилларда қайта реконструкция қилинган. 2007/2008 ва 2016/2017 йилларда ушбу аренада жахон кубоги босқичлари ўтказилган. 2009 йилда эса марказ биатлон бўича жаҳон чемпионатини қабул қилган.




"Каннин Овал"

Каннин шаҳридаги конькида югуриш спорт турига мўлжалланган ёпиқ стадион. Пёнгчанг-2018 ўйинлари давомида конькида югуриш бўйича ўтказиладиган мусобақаларни қабул қилади. Стадионда овал шаклидаги 400 метрли...


Қизиқарли маълумотларнинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифа орқали томоша қилинг > > > Олимпиада-2018. Ўйинлар қандай иншоотларда ўтказилмоқда?

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика