UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  2 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  3 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  4 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  10 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  4 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10

Бу қизиқ! Ким буни яна уддалайди: "Барселона" ёки "Аякс"? Янгиликлар

Бу қизиқ! Ким буни яна уддалайди: "Барселона" ёки "Аякс"?

Футбол тарихида жамоалар 8 маротаба "олтин хет-трик", яъни требл қайд этишган.

Жорий мавсум тўққизинчи маротаба "олтин хет-трик" расмийлаштирилишини кўрамизми?

Айни пайтда Европада фақатгина иккита жамоада мазкур имконият сақланиб қолган. Бу жамоалар ЕЧЛ ярим финалининг дастлабки ўйинларида ғалаба қозонган "Барселона" ва "Аякс".

Қизиғи, мазкур жамоалар аввал ҳам "олтин хет-трик" қайд этишган. "Барселона" икки бор треблга эришган бўлса, "Аякс" 1972 йили учта фронтда ғолиб чиққан.

Требл қайд этган жамоалар рўйхати:

1966/67: "Селтик"*

1971/72: "Аякс" 

1987/88: ПСВ

1998/99: "Манчестер Юнайтед"

2008/09: "Барселона"

2009/10: "Интер"

2012/13: "Бавария"

2014/15: "Барселона"


Требл қайд этиш имкониятига эга жамоаларнинг учта фронтдаги ҳолати:

"Аякс"

Европа Чемпионлар лигаси: ярим финал, "Тоттенхэм"га қарши (биринчи учрашувда меҳмонда ғалаба қозонди 1:0, жавоб ўйини 8 май, уйда)

Голландия чемпионати: 1-ўрин, ПСВ билан тенг очко

Голландия Кубоги: финал, "Виллем" жамоаси билан. Ўйин 5 май куни ўтказилади (Роттердам)

"Барселона"

Европа Чемпионлар лигаси: ярим финал, "Ливерпуль" (биринчи ўйинда йирик ғалаба 3:0, жавоб учрашуви 7 май куни - меҳмонда)

Ла Лига: чемпион

Испания Кубоги: финал, "Валенсия" билан 25 май куни ўтказилади


* Лига Кубоги мусобақа маълум чемпионатларда ўтказилади. Кучли-бешлик чемпионатлари ичидан Англияда. "Селтик" 1966/67 йилги мавсумда Шотландияда чемпион, кубок соҳиби ва лига кубогига эгалик қилган ва Европа чемпионлар кубогида зафар қучиб,  футбол тарихида "олтин покер" қайд этган ягона жамоага айланди.

"Олтин хет-трик", яъни требл қайд этиш учун миллий чемпионат, мамлакат кубоги ва еврокубокда ғолиб чиқиш талаб этилади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика