

"Реал" юқори даражада бўлиши керак, акс ҳолда ғалаба қозона олмайди. "Бетис" — жуда яхши жамоа. "Реал"нинг ушбу стадиондаги охирги натижалари ҳамма нарсани айтиб турибди. У ерда ғалаба қозониш қийин ва бунинг учун энг яхши спорт формасида бўлиш керак, бошқа йўли йўқ", — дейди Моуриньюнинг сўзларини "қаймоқранглилар" матбуот хизмати клуб расмий сайтида.
Испания Ла Лигасининг 4-туридан ўрин олган мадридликларнинг "Бетис"га қарши ўйини 4 сентябрь куни Севильяда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланиши режалаштирилган.



