UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  39 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  2 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3

«Бу не юзқаролиғ бўлди...» Янгиликлар

«Бу не юзқаролиғ бўлди...»

Японияга қарши мағлубиятдан кейин қандай аҳволга тушганимни таърифлашга ҳожат йўқ. Менимча, барча ўзбек футбол мухлислари бирдек хафа бўлиб, бирдек жаҳллари чиққани аниқ.
Ўйинни таҳлил қилиб ўтирмайман. Буни мураббийлар қилсин. Агар бунга билим даражалари етса. Мен бошқа ҳолат ҳақида айтиб ўтмоқчиман.

Шармандали мағлубиятдан юрагим сиқилиб, кўчага чиқдим. Кўчада одам кўп эмас. Боласини қўлидан ушлаб, боғчадан қайтаётган оналар, мактаб келиб, папкасини улоқитганча кўчага ўйнашга чиққан уч-тўрт нафар болакайлар... Ора-сира йўловчи машиналар ўтиб қолади. Кун совуқ... Ғазаб ўтида ёнганим учун енгилроқ кийиниб чиққан эканман, изғириндан этим жунжика бошлади. Майли, дедим ўзимга ўзим. Зора шу билан жаҳлим бир оз совуса... Қаерда! Баттар бўлди! Маҳалладошим Ашур акани кўриб қолдим. Қўпол ва тўрсроқ одам. Хотини оламдан ўтган, бир ўзи яшайди. Футболга унчалик қизиқмайди. Лекин мен футбол жинниси эканимни яхши билади.

Футболчиларинг ютқазиб қўйди-ю... деди мени кўриши билан. (Албатта, у бу гапни бошқача, ўзини тилидаги қўпол сўзлар билан айтди. Аммо унинг сўзларини бу ерда ёзишнинг иложиси йўқ). Шундоқ ҳам асабим бузилиб тургани учун гапи менга ёқмади. Айниқса, Ўзбекистонинг мағлубиятига худди мен айбдордек иддао билан гапиргани баттар жаҳлимни чиқарди. Аммо заҳримни ичимга ютдим. Начора, мажбурман. Биринчидан ёши мендан катта. Иккинчидан ўзим футбол жиннисилигим тутиб ўз вақтида уни Миллий терма жамоанинг ўйинларини кўришга қизиқтиришга ҳаракат қилгандим. Учинчидан, унинг гаплари тўғри эди...

Ҳа, энди... Шунақасиям бўлиб туради, - дедим нима дейишни билмай. Аслида эса, Ўзбекистон терма жамоаси иштирокида бунақаси жуда кўп бўлганини эслаб, баттар дилим вайрон бўлди. Бундай ўйлаб қарасам, терма жамоанинг барча шармандали мағлубиятларини жонли эфирда кўриш бахтига муяссар бўлган эканман... Ливандаги ОКда худди шу Япониядан учралган 8:1 ҳисобидаги мағлубият... (Ё Раб, нетай, бу не юз қаролиғ бўлди). Кейин Саудия Арабистонининг дарвозамизга жавобсиз 5та гол йўллагани... Ундан аввал, ЖЧ-98 саралашида Пахтакор стадионида корейслардан 5:1га қолганимиз... Яна шу японларга 6:3 ҳисобида ютқазганимиз... Олег Шацкихнинг 2та голи... Абрамовнинг Қатардаги Жигулисини-ку гапиришга ҳам ҳожат йўқ... Мана энди, яна битта 5:1ни кўриб турибман... Ўзбек футболига мухлислик қилишнинг юки намунча ҳам оғир бўлмаса...

Шуларни ўйлаб тургандим, йўл четида гаплашиб кетаётган иккита ажнабийга кўзим тушди.

Давоми мана бу манзилда
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика