UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  0 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  8 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  1 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  63 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31

Бу ҳикоя ҳали тугамади (фотомақола) Янгиликлар

Бу ҳикоя ҳали тугамади (фотомақола)

Ўзбекистон мезбонлик қилган катта турнир ортда қолди.

Қуйида Тимур Кападзе бошчилигидаги йигитларимизнинг мусобақадаги иштирокига назар соламиз.

   Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев

Олимпиячиларимизнинг якуний таркиби 28 май оқшомида эълон қилинди. "Нижний Новгород" ҳимоячиси ИброҳимҲалил Йўлдошев кичик жароҳати туфайли турнирни ўтказиб юборадиган бўлди.

Осиё Кубогининг очилиш маросими "Пахтакор" стадионида ўтказилди.

Биринчи ўйинда Туркманистон мағлуб қилинди.

Учрашув тақдирини "Нефтчи" ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимовнинг ягона голи ҳал қилди.

Йигитларимиз 2-турда дастлабкисидан фарқли равишда голлар шоусини уюштиришди.

Қатар дарвозасига жавобсиз 6 та гол урган "оқ бўрилар" барчани жим бўлишга мажбур қилишди.

Ўзбекистон 2-турдаёқ гуруҳда биринчи ўринни нақд қилди.

Голлар бу марҳум олимпиячимиз Диёр Раҳимқуловнинг хотирасига бағишланди.

3-тур Қаршида ўтди. 

Мазкур баҳсда куч тежаган жамоамиз дуранг билан кифояланди.

Бизни енголмаган форслар эса гуруҳда қолиб кетди.

Плей-оффда бизни ироқликлар кутиб турарди.

Чорак финалдан олдин Иброҳим Ибрагимов ("Металлург") сафдан чиққан бўлса...

... учрашув аввалидаги қўполлик учун Абдувоҳид Неъматов ("Насаф") ҳам турнир охирига қадар четлатилди.

Шу куни барчаси рақиб фойдасига ишлаётган эди. Бироқ, бизнинг қоракўзлар ирода кўрсатишди.

Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Ироқни пенальтилар сериясида мағлуб қилди.

Жамоамиз ярим финалга мухлисларсиз йўл олди. ОФК "Пахтакор"да "тошбўрон" намойиш қилган ишқибозларни бир ўйинга четлатди.

Лекин чинакам ишқибозлар жамоамизни Япония билан ўйин чоғида ҳам ёлғизлатиб қўйишмади. "Бунёдкор" стадиони автотураргоҳида ўрнатилган монитор қаршисида 20 мингга яқин мухлис тўпланди

Учрашув ҳам Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлди.

Жалолиддинов билан Норчаевнинг голлари бизни финалга олиб чиқди.

Турнирнинг сўнгги баҳсига ҳам "Бунёдкор" мезбонлик қилди.

Афсуски, саудияликларнинг таркиби биздан каттароқ, биздан тажрибалироқ ва кучлироқ эди. Кубокка яқин келдик, аммо зафар яна уларнинг томонида бўлди.

Финалда ютқазиб қўйган жамоани минглаб мухлислар тик турганча олқишлашди. Чунки улар билишади. Бу ҳали бошланиши. Бу мураббий, бу футболчилар ўзбек футболига ҳали каттароқ совринларни ютиб беришади. Миллионлаб юртдошларимизни шунга ишонтира олган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Олимпик" клуби таркибидаги барчага ташаккур айтамиз.

Жасур Жалолиддинов мағлубиятдан кейин ўзбеклиги билан фахрланишини айтиб, катта ғалабаларга ваъда берди. Бугун бир нарса маълум бўлди. Халқ ҳам сизлар билан фахрланади...

Ҳали ҳаммаси олдинда. Бу ҳикоянинг давоми, албатта, бўлади. Ҳозирча Кападзе ва унинг шогирдларига раҳмат айтиш билан чекланамиз...

муаллифнинг телеграмдаги каналига обуна бўлинг → "Футбол анализи"

Муаллиф :
Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика