UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  2 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  8 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  39 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7

U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон гуруҳни мағлубиятсиз тугатди. Туркманистон эса иккинчи ўринда Янгиликлар

U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон гуруҳни мағлубиятсиз тугатди. Туркманистон эса иккинчи ўринда

U-23 Осиё Кубоги "А" гуруҳи 3-тури доирасидаги тўқнашуви дуранг билан якунланди.

Қарши. "Марказий" стадиони. Ўзбекистон – Эрон 1:1

Голлар: Отабек Жўрақўзиев (Диёр Холматов) 22', Аря Юсуфи 62'

Бош ҳакам: Аҳмад Абубакар Ал Каф (Уммон)

Қанот ҳакамлари: Абубакар Ал Амри, Рашид Ҳамид Ал Гаити (иккиси – Уммон) 

Тўртинчи ҳакам: Ким Хигон (Жанубий Корея)

ВАР: Ҳанна Хаттоб (Сурия)

АВАР: Ким Ву Сун (Жанубий Корея)

Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 4.Абубакр Ризо Турдиалиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдор Бегимов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Одилбек Абдумажидов, 16.Шаҳзод Тоиров, 17.Диёр Холматов, 20.Русланбек Жиянов, 22.Алишер Одилов (19.Ҳусайн Норчаев 53')

Захира: 1.Абдувоҳид Неъматов, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Достон Турсунов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Жасур Жалолиддинов, 18.Алибек Давронов, 23.Абдурауф Бўриев

Эрон: 22.Парса Жафари, 2.Маҳди Ҳошимнажод, 3.Милад Кор, 4.Саман Фаллаҳ, 7.Муҳаммад Ходабандехло, 10.Ёсин Салмони, 13.Муҳаммадмаҳди Аҳмади, 14.Амир Жафари Сеигхалани, 16.Муҳаммад Горбани, 18.Алиризо Ходаеи, 23.Аря Юсуфи

Захира: 1.Ризо Какхсаз, 12.Паям Парса, 5.Амин Хазбави, 8.Муҳаммадҳуссайн Заввари, 9.Амирали Содиқи, 11.Аҳмад Шариатзода, 15.Муҳаммадҳуссайн Исломи, 17.Ёдгор Рустами, 19.Билол Арази, 20.Али Калмарзи Сабет

Огоҳлантиришлар:

Гуруҳдаги якуний ҳолат:

90+6. Ўйин тугади! Дуранг. Туркманистон ва Ўзбекистон кейинги босқичда! Эрон учун эса мусобақа якунланди!

90+4. Хавфли вазият! Эронликлар дарвоза устунимизни нишонга олишди.

90. Ўйинга олти дақиқа қўшиб берилди.

90. Эронликлар жарима майдончамизга тўпни хаводан узатишди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

Стадионга 19876 нафар мухлис келгани маълум қилинди. 

83. Ҳакам ВАР орқали Эрон дарвозаси томон эҳтимолий пенальтини текширди. Ўйин давом этади, ҳакам пенальти йўқ деб топди.

80.  Ҳусайн Норчаевга нисбатан майдон марказида қўполлик.

79. Эрон таркибида ўзгариш. 

77. Эронлик Амирали Содиқи узоқ масофадан зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

76.  Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда.

62.  Майдонга Жалолиддинов, Эркинов ва Хамралиевлар туширилди. Холматов, Жиянов ва Тоиров майдондан олинди.

63. Рақибларнинг голи ВАР орқали кўриб чиқилди ва ўйин қоидаси бузилмагани тасдиқланди. Дарвозабон ўз ўрнида.

Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Аря Юсуфи дарвозага тўғрилаб юборди! 

62. ГОЛ. Эрон термаси ҳисобни тенглаштирди!

56. Ёсин Салмони жарима майдончасига кириб бориб дарвозага зарба берди, Назаров қайтарди, қайтган тўпга Муҳаммад Горбани зарба берди, уни ҳам Владимир оёқлари билан қайтариб юборди.

Қаршидаги Марказий стадион айни дамда

54. Ўйин темпи юқори эмас. 

48. Эрон термаси бўлимни яхши бошлади. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум муваффақиятсиз якунланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Ўйиннинг дастлабки 45 дақиқаси якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Русланбек Жиянов яна олдинга ўтди, бироқ яна вазият гол билан якунланмади.

39. Отабек Жўрақўзиевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди.

33. Жўрақўзиев ва Одилов навбатма-навбат дарвоза томон боши билан зарба берди, уларни эса Жафари қайтариб юборди.

28. Гол ўтказиб юборганларидан сўнг эронликлар янада фаоллашди.

Жасур Жалолиддинов ва Отабек Жўрақўзиевдан беқиёс рақс

Чап қанотдан ҳаволатиб узатиб берилган тўпга Отабек Жўрақўзиев боши билан зарба берди ва гол урди!

22. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Ўзбекистон ҳисобни очди!

17. Маҳди Ҳошимнажоднинг ўнг қанотдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

13. Амир Жафари Сеигхаланининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини посбонимиз ушлаб олди.

12. Ўйин анчагина сокин ўтмоқда. Ҳар икки терма жамоа аъзолари ҳам эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

7. Жиянов катта тезликда олдинга ўтди, жарима майдончаси ичига киришда рақиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

2. Русланбек Жияновга ажойиб тарзда пас узатиб берилди, у тўпни ўзига ўнглаб олиб дарвоза томон зарба берди ва тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

1. ЎЙИНГА СТАРТ БЕРИЛДИ!

Терма жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув 22:00 да бошланади.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика