UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59"Сўғдиёна" расман черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 21:30Расман: "Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади  4 20:55Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди  10 20:33"Барселона" Канселу ҳақидаги барча хабарларни сайт ва ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташлади  0 20:04"Андижон" назорат баҳсида Туркия жамоаси дарвозасига 3 та тўп йўллади  12 19:39"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди  1 19:25Туркия Кубоги. "Истанбул Башакшеҳир" "Болуспор"дан устун келди, Файзуллаевдан голли пас!  4 18:58Отабек Боймуродов: "Мен Мануэль Нойернинг ўйинини кузатишни яхши кўраман"  3 18:26U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливанга мағлуб бўлиб, гуруҳда охирги ўринни олди  21 18:26U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди  132 17:58Расман: Канселу "Барселона"га қайтди  7 17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  1 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  2 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  2 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  29

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси жароҳат сабаб операция столига ётади Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси жароҳат сабаб операция столига ётади

Айни пайтда Ўзбекистонда U-23 Осиё кубоги мусобақаси давом этмоқда.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун чорак финалда Ироққа қарши майдонга тушади.

U-23 Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон ироқликларга қарши баҳс олиб боради ва чорак финалдан ўрин олган яна бири ўйин ўтказилади

Афсуски, "Металлург" клуби ва ушбу терма жамоа ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов учун мусобақа тугади. Гап шундаки, Эронга қарши баҳсдан олдинги машғулотда Ибрагимов ўнг оёқ тизза қисмидан жароҳат олди. Биз вазият билан тўлиқ танишиш учун терма жамоа шифокори Алишер Абдураҳмоновга мурожаат қилдик.

"Машғулотда Иброҳим Ибрагимов жароҳат олди. Шундан кейин Тошкент шаҳридаги клиникалардан бирида текширувдан ўтказилгач, футболчининг ўнг оёқ олд қисми латериаль мениск йиртилгани (узилган) аниқланди. Ушбу жароҳатни фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин. Шу сабабли Иброҳим Ибрагимов душанба куни операция столига ётади. Жарроҳлик амалиёти Тошкент шаҳридаги Травматология ва ортопедия институти спорт жароҳати бўлимида ўтказилади. Бундай жароҳатдан кейин футболчилар одатда икки ҳафта тикланиш жараёнини бошдан кечиришади ва кейин енгил машғулотларни бошлашади. Ибрагимов операциядан кейин тахминан бир ойда тўлиқ тузалиб майдонга қайтиши мумкин.

Иброҳим Ибрагимов ва терма жамоадаги барча футболчилар соғлиги ЎФА тиббий қўмита аъзолари назоратида", - деди биз билан суҳбатда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шифокори Алишер Абдураҳмонов.


Иброҳим Ибрагимовга саломатлик ва тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз!

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика