UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  1 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  5 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  136 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  0 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  0 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  1 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  26 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  41 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2

Бразилиялик отахон ҳақида нималарни биламиз ФОТО Янгиликлар

Бразилиялик отахон ҳақида нималарни биламиз ФОТО

Жаҳон Кубогини нусхасини қучоқлаб йиғлаган бразилиялик мухлис ҳақида нималарни биламиз.

Германия терма жамоаси Бразилия дарвозасига навбатдаги голни урганида телекамера объективи жаҳон Кубоги кўчирмасини қучоқлаб йиғлаётган отахонга тушади. Бир соат ўтар-ўтмас бу кадр "твиттер" бўйлаб бутун дунёга тарқалади. Кеча унинг вафот этгани ундан ҳам тезкор тарзда дунёга тарқалди...

Бутун дунёни йиғлатган отахон 59 ёшли риелтор ва тажрибали саёхатчи Кловис Акоста Фернандес эди. У Бразилия терма жамоасининг 155та учрашувини майдондан кузатган: Кетма-кет еттита жаҳон чемпионати, олтита Америка Кубоги, тўртта конфедерациялар Кубоги, битта Олимпиада. Отахон 60дан ортиқ мамлакатларга ташриф буюрган. "Кафу Бразилия терма жамоаси сафида 142та ўйинда иштирок этган, мен эса 150дан ортиқ. Мен терма жамоамизнинг 12-футболчисиман" - дейди Фернандеш.


Ҳаммаси Италияда ўтган ЖЧ-1990да бошланган. Кловис хотинининг талабига розилик билдирганидан сўнг жаҳон чемпионатига боришга муваффақ бўлади. Отахоннинг аёли эридан немис пианиносини харид қилишни талаб қилан. Кловис мундиал бошланишидан олдин Туринга йўл олади ва ўша ерда пицца тайёрлаш сирларини ўрганиш учун ишга киришни ҳам режалаштириб қўяди. Отахоннинг Бразилияда пиццерияси бўлар эди ва у Италияга кетишдан олдин емакхонасини укасига топшириб кетади. "Кафеларга кирганимдан сўнг пицца тайёрлашни ўрганмасликка қарор қилдим, чунки мен тайёргалан пицца қолганларникидан ширинроқ эди".


Кловис ЖЧ-1990дан сўнг ўз кафесини укасига сотиб юборади ва айнан шундан сўнг унинг сайёҳатлари бошланади. "Мен бир вақтнинг ўзида ишлашга ва сайёҳат қилишга улгурмас эдим, шу сабабли пиццерияни укамга сотдим" - дейди отахон.


Кловиснинг дўстлари доимо кўп бўлган ва улар алмашишдан тўхтамаган. У дўстлари билан ижарага олинган машинада мамлакат бўйлаб саёҳат қиларди: бу чиройли жойларни кўришга, маҳаллий аҳоли билан яқиндан танишишга имкон берар эди. Аммо 2002 йилда бўлган жаҳон чемпионатида бу ишни қила олмади. "Японияга келганимдан сўнг, суғуртага машина қўшилмаслигини билдим. Чемпионатдан сўнг, уйга қайтишдан олдин, машинамни PlayStationга алмаштирдим ва уни ўғлимга совға қилдим. Алдаётганим йўқ".


Кловис ушбу жаҳон чемпионатида кореялик кўнгиллилар билан танишиб қолади ва улар билан мухлислар ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олишади. Бу ҳақда деярли барча газеталарда ёзишди. "Кореяликлар доимо ит гўшти ҳақида гапиради, аммо жаҳон чемпионати бўлаётгани туфайли мамлакат раҳбарияти кўнгилсизликлар келиб чиқмаслиги учун ит гўштини вақтинчалик таъқиқлаб қўяди. Натижада, кореяликлар бизни фермага олиб боришади ва бу гўштдан татиб кўрдим. Тўғрисини айтсам, бошқа бу гўштни емасликка қарор қилдим".


ЖЧ-2002да Кловис ФИФА томонидан энг ёрқин мухлис деб топилади ва турнирнинг тимсолларидан бирига айланади. "Ўшанда мени барча таний бошлади ва бошқа мамлакатларга бориш учун молиявий келишувларни амалга ошириш осон бўлди".

Кловис 1990 йилдаги мундиалда ўз чўнтагидан пул ишлатган бўлса, кейинги сайёҳатлар ҳақиқий бизнес-лойиҳа эди. Ҳомийлар унинг авиачиптаси учун, хатто яшайдиган меҳмонхонаси учун пул тўлаган. Ҳомийлар отахонга ўз машинаси ёки фургонини бериб, унинг рекламаси учун мана шу ишларни амалга оширар эди. Масалан, 2009 йилда бўлган конфедерациялар Кубогида Бразилиянинг Риу-Гранди-ду-Сул раҳбарияти отахонга ҳомийлик қилган. Ўшандан сўнг отахон ушбу вилоят элчиси этиб тайинланган. Ҳокимият эса унга турнирлар учун маблағ ажратишни давом эттирган.


Кловис жаҳон Кубогининг кўчирмасини ўзи борган деярли барча чемпионатларга олиб борган: Дунё бўйлаб минглаб мухлисларда отахон ва кубок билан тушган сурат бор. "Мен уни деярли ҳамма ерда олиб юрар эдим. Кўчирманинг бўйи худди ҳақиқийсига ўхшайди ва мендаги кубокни ҳақиқийсидан кўра кўпроқ ўпишган" - дейди отахон.


Фернандеш ўз кубоги билан "Маракана"га боришни режалаштирган эди, аммо Германиядан учралган шармандали мағлубиятдан (1:7) сўнг, у ўз соврини билан хайрлашади. Кубокни германиялик мухлисага совға қилади. "Буни финал учрашувига олинг! Сиз шунга муносибсиз. Табриклайман" - дедида кубокни ўпиб, уни қизчага берди.


Бошқа рақиб бўлганида Кловис бу ишни амалга оширмаган бўларди: У Германияни жуда ҳурмат қилади. "2006 йилда Германияда ўтган жаҳон чемпионати ташкилотчилик бўйича энг яхшиси эди. Мен машинада деярли барча шаҳарларга борганман ва ҳамма жойда инсонлар жуда хушмуомала эди. ЖЧ-2002нинг финали энг зўри бўлган. 1:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, қалбим яраланди, аммо ҳавотир олманг, немислар билан доимо дўст бўламиз" - дейди Кловис.


"Менинг саёҳатларимга хотиржам қарайдиган аёлим ва тўрт фарзандимдан миннатдорман. Футболни севаман, агар мен трибунада вафот этсам, менга тегманг, трибунада қолдиринг ва мен хурсанд бўламан. Жиддий айтадиган бўлсам, фарзандларим нима қилишни билади: Ҳокимнинг бир қисмини "Гремио" стадионига тўкишсин ва яна озгинасини Бразилия терма жамоасининг мухим ўйинига".

Ниҳоят сўнгги маълумотга етиб келдик. 2014 йил Ўзбекистон мухлислар клуби етакчиси Абдураҳмон Фозилов мундиал ўйинларини томоша қилиш учун Бразилияга борганида Кловис Акоста билан бирга суратга тушган. Бу маълумотлар орқали ҳақиқий футбол мухлиси қандай бўлиши кераклигини билиб олиш мумкин.



Интернет маълумотлари асосида Жасур Асланов тайёрлади

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика