Бранко Иванкович: "Персеполис" ОЧЛ финалигача бора олади"
13 мар 2018 14:33
Янгиликлар
Бранко Иванкович: "Персеполис" ОЧЛ финалигача бора олади"
Эроннинг "Персеполис" клуби бош мураббийи Бранко Иванкович жамоасининг ОЧЛдаги имкониятлари ҳақида гапирди.
Хорватиялик мураббийнинг айтишича, унинг жамоаси бу мавсум ОЧЛ финалигача бора олади:
- "Осиё чемпионлар лигасида кучли жамоалар кўп ва биз ҳам шулар қаторидамиз. Биз исталган рақибни мағлуб этишимиз мумкин. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юришини биламиз, лекин бу ҳам бизни ўз мақсадимиздан қайтара олмайди. Қолаверса, "Персеполис" ўтган йилга нисбатан анча кучайди. Аввалги мавсумда ярим финалгача боргандик, лекин бу йил финалгача бора оламиз".
Эслатиб ўтамиз, бугун "Персеполис" сафарда "Ал Васл"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув бизнинг вақт билан 20:15да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар