Бранко Иванкович "Ал Аҳли"ни бошқаради
19 июн 2019 16:40
Янгиликлар
Бранко Иванкович "Ал Аҳли"ни бошқаради
Хорватиялик мураббий Бранко Иванкович "Персеполис"ни тарк этди.
Эндиликда ушбу мутахассис Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубини бошқаради. Иванкович "Персеполис"ни тўрт йил давомида бошқариб, жамоани Осиёда кучлилар сафига қайтара олди. Янги мавсумдан Жидда клубида ишлайдиган мураббий икки йиллик шартномага имзо чекди.
Бранко Иванкович қўл остида "Персеполис" уч марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек ўтган йил ОЧЛ финалида ўйнади. Бундан ташқари "Персеполис" билан Эрон Кубоги ва Суперлигада ҳам ғолибликни нишонлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар