Бозорда Санчесга қизиқиш йўқ, у МЮда қолади

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2018, 14:45
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алексис Санчес мавсумнинг иккинчи қисмини шу клубда ўтказади.

Маълумотларга кўра, чилиликнинг инглиз клубидан кетишига иккита нарса ҳалақит қилади: Унинг катта маоши ва "қизил иблислар" у билан январда хайрлашмоқчи эмас. Бундан ташқари, айни дамда бозорда уни харид қилишга тайёр бўлган клуб йўқ. Шунга қарамасдан Санчес "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқчи, чунки у ўзини жамоада яхши ҳис қилмаяпти.

Олдинроқ, 29 ёшли форвард ПСЖга ўтишга умид қилмоқда.

Санчес жорий мавсум АПЛнинг 9та ўйинида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph