UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  4 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0

Ботир Қораев: “Собиқ жамоамга қарши ўйнаш енгил бўлмади, лекин ...” Янгиликлар

Ботир Қораев: “Собиқ жамоамга қарши ўйнаш енгил бўлмади, лекин ...”

“Шўртан” жамоасининг сардори Ботир Қораевнинг "Насаф"га қарши ўйиндаги ва "Қизилқум"га қарши баҳсдан олдинги фикрлари билан қизиқдик.

- Авваламбор барча Ўзбекистон футболи ишқибозларини янги мавсумнинг очилиши билан табриклайман. “Насаф”га қарши ўйинимиз енгил ўтмаслигини ҳаммамиз билар эдик. Тўғри 17 йил ўйнаган жамоамга қарши тўп суриш менга осон бўлгани йўқ, аммо футбол бу спорт. Ҳар бир спортчи ўз вазифасига профессионал ёндашишни ўрганиши, руҳан тайёрлашни билиши зарур. Гарчи ютиб турган жойда ғалабани қўлдан бой берган бўлсакда “Насаф”га қарши ёмон ўйин кўрсатмадик деб ҳисоблайман.

- Ўйиндан аввал башорат қилишдан йироқман. Имкониятларга келадиган бўлсак, ҳар бир жамоада учрашувдан олдин уларни доим 50-50 деса бўлади. Аммо ушбу тур Ғузорда бу йилги, янги мавсумни очиб беради. Очилиш маросими кўтаринки руҳда ва аъло кайфиятда якунланиши учун муҳлисларимизни ғалабаларимиз билан хурсанд қилишни ният қилганмиз ва бунга бор кучимизни сарфлаган ҳолда муҳлисларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишга ҳаракат қиламиз -  дейди "Шўртан" сардори Ботир Қораев.

"Шўртан" матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика