Ботир Қораев: “Собиқ жамоамга қарши ўйнаш енгил бўлмади, лекин ...”

Narzulla Saydullayev
10 мар 2016, 17:01
“Шўртан” жамоасининг сардори Ботир Қораевнинг "Насаф"га қарши ўйиндаги ва "Қизилқум"га қарши баҳсдан олдинги фикрлари билан қизиқдик.

- Авваламбор барча Ўзбекистон футболи ишқибозларини янги мавсумнинг очилиши билан табриклайман. “Насаф”га қарши ўйинимиз енгил ўтмаслигини ҳаммамиз билар эдик. Тўғри 17 йил ўйнаган жамоамга қарши тўп суриш менга осон бўлгани йўқ, аммо футбол бу спорт. Ҳар бир спортчи ўз вазифасига профессионал ёндашишни ўрганиши, руҳан тайёрлашни билиши зарур. Гарчи ютиб турган жойда ғалабани қўлдан бой берган бўлсакда “Насаф”га қарши ёмон ўйин кўрсатмадик деб ҳисоблайман.

- Ўйиндан аввал башорат қилишдан йироқман. Имкониятларга келадиган бўлсак, ҳар бир жамоада учрашувдан олдин уларни доим 50-50 деса бўлади. Аммо ушбу тур Ғузорда бу йилги, янги мавсумни очиб беради. Очилиш маросими кўтаринки руҳда ва аъло кайфиятда якунланиши учун муҳлисларимизни ғалабаларимиз билан хурсанд қилишни ният қилганмиз ва бунга бор кучимизни сарфлаган ҳолда муҳлисларимиз олдида юзимизни ёруғ қилишга ҳаракат қиламиз -  дейди "Шўртан" сардори Ботир Қораев.

"Шўртан" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia