"Боруссия"га қарши "Дер Классикер" олдидан "Бавария"да йўқотиш
25 май 2020 18:49
Янгиликлар
"Боруссия"га қарши "Дер Классикер" олдидан "Бавария"да йўқотиш
Эртага, 26 май куни Германия чемпионатининг 28-тур учрашувларига старт берилади.
Турнинг марказий баҳси Дордмунддаги "Сигнал Идуна Парк"да ўтказилади. Мезбонлар пешқадам "Бавария"ни меҳмон қилишади. Мюнхенликлар бош мураббийи Ханс Флик жамоа ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара ушбу тўқнашувгача тикланиб улгурмаслигини таъкидлади.
"Бугун у машғулот ўтказмади. Афсуски, у "Боруссия"га қарши учрашувда қатнаша олмайди", - дея Фликнинг сўзларини келтирди "Goal.com" нашри.

Кеча дордмундликлар сафида ҳам жиддий йўқотиш борлиги ҳақида хабар берган эдик.
"Бавария"га қарши ўйиндан олдин "Боруссия"да катта йўқотиш бўлиши мумкин
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия Д" - "Бавария" учрашуви эртага, 26 май куни Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.
Германия чемпионати турнир жадвали >>>>> БУНДЕСЛИГА
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар