

Бу ҳақида "Goal.com" нашри хабар тарқатмоқда. Таъкидланишича, 20 ёшли канадалик футболчининг ўзи ҳам Бундеслигага кўчиб ўтишга қарши эмас. Дортмунднинг "Боруссия" клуби Дэвидга асосий даъвогар бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, "Лейпциг" ва "Арсенал" клуби раҳбарияти ҳам форвардга бефарқ эмас.
Футболчи ушбу мавсум чемпионатнинг 27 ўйинида 18 бора рақиблари постига йўл топганини ҳам таъкидлаш жоиз.



