"Бўрилар"га янги бош мураббий номини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
23 апр 2019, 16:40
"Вольфсбург" жамоани бошқарадиган янги мураббий номини эълон қилди.

Айни дамда Австриянинг ЛАСК клубини бошқараётган Оливер Гласнер келаси мавсум "бўрилар" устозига айланади. Жамоанинг ҳозирги мураббийи Бруно Лаббадиа эса клубни тарк этади.

Айни дамда "Вольфсбург" Бундеслига турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Гласнер ЛАСКгача "Ред Булл Зальцбург" ва Австриянинг "Риеде" клубини бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: vfl-wolfsburg.de