Бонуччи "Аякс"га ўтиши мумкин
01 авг 2023 14:52
Янгиликлар
Бонуччи "Аякс"га ўтиши мумкин
"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг агенти мижозининг хизматларини "Аякс"га таклиф қилди, деб хабар берди "Telegraaf".
36 ёшли италиялик Турин клубини тарк этиши мумкин, чунки мураббийлар штаби у билан ҳисоблашмаяпти. "Ювентус" футболчи билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тайёр.
Аввалроқ футболчига "Интер" ва "Лацио" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бонуччи ўтган мавсумда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та сариқ карточка олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар