UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  3 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  4 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Болгариядаги Халқаро мусобақада Самарқанднинг БЎСМ-2 жамоаси 3-ўринни қўлга киритди Янгиликлар

Болгариядаги Халқаро мусобақада Самарқанднинг БЎСМ-2 жамоаси 3-ўринни қўлга киритди

2018 йилнинг 4-9 апрель кунлари Болгария Республикасининг «Самоков» ва «Боровец» дам олиш масканлари спорт базасида «Боровец Самоков 2018» футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақага Европа ва Осиё минтақаларининг профессионал футбол клубларига қарашли футбол мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари жалб этилди.

Мусобақа регламентига кўра ўйинлар 4 та ёш тоифасига бўлинган ҳолда ташкил қилинди. Ушбу мусобақада юртимизнинг “Спартак” футбол мактаби ва Самарқанднинг “БЎСМ-2”  жамоаларининг 2007 йилда туғилган футболчилари иштирок этишди.

Улардан ташқари, мусобақада “Рипсли Спортис”, “Марек”, “Метал”, “Розова Долина”, “Рила” (барчаси Болгария) ҳамда “Winner” (Косово) жамоалари қатнашди.

Турнирда Умиджон Хатамов бошчилигидаги Самарқанднинг “БЎСМ-2” жамоаси  муваффақиятли иштирок этиб, 3-ўрин учун ўтказилган баҳсда Косовонинг “Winner” жамоасини 7-1 ҳисобида мағлуб этди ҳамда фахрли 3-ўринни қўлга киритди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика