UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  3 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  2 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  8 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  14 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7

Болалар футболи. ЎФА Суперкубоги якунига етди. Натижалар билан танишинг Янгиликлар

Болалар футболи. ЎФА Суперкубоги якунига етди. Натижалар билан танишинг

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Тошкент шаҳар футбол ассоциациялари ҳамкорлигида илк маротаба Тошкентда икки йирик мусобақа ғолиблари ўртасида Суперкубок ўйинлари бўлиб ўтди.

Суперкубок ўйинларида вилоят терма жамоалари ғолиблари, Республика академиялари ғолибларига қарши майдонга чиқмоқда. 2008 йиллар ўртасида ўтган дастлабки учрашувда Зайниддин Тожиев, Темур Жўраев мураббийлигидаги Тошкент терма жамоаси сурхондарёлик тенгқурларини ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди.

U-12. 2008

Тошкент - Сурхондарё 7:0

Голлар: А.Жўрабоев (дубл), Ж.Тўхтабоев, М.Хабибуллаев, А.Адхамов, М. Файзуллаев, Ш.Низамов

Иккинчи учрашувда Александр Хвостунов ва Жаҳонгир Усмонов устозлигидаги Тошкент-2007 терма жамоаси Наманганнинг худди шу ёш тоифасидаги терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

U-13. 2007 

Тошкент - Наманган 3:0 

Голлар: М.Неъматов(дубл), А.Муталов


Навбатдаги баҳсда Леонид Кошелев, Сергей Арсланов ва Ғулом Ҳалимтоев мураббийлигидаги Тошкент U-14 терма жамоаси Хоразм вакилларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

U-14. 2006

Тошкент - Хоразм 4:1 

Гол: А.Саидов, О.Каримов, О.Болтаев, А.Абдуллаев - Д.Қурбанов

Сергей Арсланов (Тошкент U-14 терма жамоаси мураббийи): - Аввало ажойиб ташкилотчилик учун миннатдорчилик билдираман. Йигитлар ўзларидан яхши таассурот қолдира олишди. Фарғонада ўтган мусобақада ҳам биринчи ўринни эгаллаган эдик. Ўша турнирда ҳам ташкилотчилик юқори даражада бўлганди. Шогирдларим берилган кўрсатмаларни яхши бажаришди, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Биринчи бўлимда ҳаракатларимиз бироз қовушмади. Иккинчи бўлимда ўйинимиз янада очилди, ҳаракатларимиз ўхшади. Бу ғолиблик кейинги мусобақаларга яхшигина мотивация бера олади. 

Пандемия сабаб тайёргарликда узилиш бўлди. Августдан бошлаб руҳсат берилгач ҳозирликни кучайтирдик. Қўл остимда ёмон футболчилар жамланмаган. Биз ҳозирда футболчиларнинг ҳолатини яна бир бор кўздан кечириб олдик. Умуман бу ёшда кучли футболчилар кўплигини кўришимиз мумкин. Мақсадимиз яхши жамоани шакллантириш. 


Шоҳруҳ Эшанов мураббийлик қилаётган Андижон U-15 терма жамоаси Бахтиёр Нуралиев, Жамалиддин Раҳматуллаев устозлигидаги Тошкент U-15  терма жамоасини мағлуб этди ва бош совринга эга чиқди. 

U-15. 2005

Тошкент - Андижон   1:2

Голлар: Ҳ.Каримов, О.Абдумаликов, Ш. Бекматов

Шоҳруҳ Эшанов (Андижон U-15 терма жамоаси мураббийи) - Мусобақа ташкилот томонидан ажойиб тарзда ўтказилди. Бундай Суперкубок ўйини биринчи бор ташкил этилди. Мазкур учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Шогирдларимга катта раҳмат айтаман. Ғалаба қозондик ва Суперкубокни Андижонга олиб кетадиган бўлдик. Ҳакамлик, ташкилотчилик борасида муаммо бўлмади. Жамоаларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман, Энг муҳими болалар ўз вилоятларига соғ ва саломат кетишмоқда. Жароҳатлар олишмади. Охирги беш дақиқаликда рақиб босимни оширди ва кўплаб ҳужумлар уюштирди. Шунга қарамасдан болалар ҳимояда яхши ҳаракат қилишди.

Фарғона вилояти – 2004. U-16

Фарғона ТЖ  - Фарғона ФММ 2:1

Голлар: О.Рахматов 3, Ф.Муҳаммадов 52, Н.Жўнашев 63

Дмитрий Ким, Алишер Базаров, Илдар Магдеев устозлик қилаётган Тошкент U-17 терма жамоаси Суперкубок баҳсида Андижон терма жамоаси билан тўқнаш келди. Муросасиз кечган учрашувнинг асосий бўлимида дуранг натижа билан якунланди. Пенальтилар сериясида омад андижонлик футболчиларга кулиб боқди 4:5. Якунда Андижон U-17 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 

U-17. 2003

Тошкент - Андижон 2:2

Голлар: Н.Отаёров, Ш.Умаров - Д.Тоиров, А.Оҳтоев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика