UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  5 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  8 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  22 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  7 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4

Бобур Йўлдошев: "Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимиз янада яхшиланиб боради" Янгиликлар

Бобур Йўлдошев: "Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимиз янада яхшиланиб боради"

АГМК жамоаси Coca Cola Суперлиганинг навбатдаги турида қийинчилик билан ғалабани ўзиники қилди.

Олмалиқ шаҳрида ўтказилган "Сурхон"га қарши учрашувда АГМК футболчилари тартибли ҳаракат қилган ҳолда ўзи яратган вазиятларнинг биттасидан унумли фойдаланди. Аниқроғи, туркманистонлик Арсланмирад Амоновнинг сўнги дақиқаларда жарима зарбасидан киритган тўпи ўйин масаласини ҳал қилди. Беллашувдан сўнг мезбонларнинг тажрибали ҳимоячиси Бобур Йўлдошев қисқача фикрларини билдирди.

"Карантиндан кейинги иккинчи учрашувимизни ўтказдик. "Сурхон" билан ўйин осон бўлмаслигини билардик. Боиси, рақибимиз ўзига ҳос характерга эга ва иродали жамоа ҳисобланарди. Улар аввалги турда ҳисобда ортда бораётиб дуранг натижани қайд этишганди. Рақиб футболчилари ҳимояда зич ҳаракат қилишди ва бизнинг ҳужумчиларга имкон беришмади. Шундай бўлсада охирги дақиқаларда гол уриб мақсадимизга эриша олдик. Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимиз яхшиланиб боради. Бунга шубҳа йўқ. Бундан буён қолган турларда ҳам томошабинбоп футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз",- дейди Бобур Йўлдошев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика