UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  3 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  11 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0

Бобур Йўлдошев: "Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимиз янада яхшиланиб боради" Янгиликлар

Бобур Йўлдошев: "Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимиз янада яхшиланиб боради"

АГМК жамоаси Coca Cola Суперлиганинг навбатдаги турида қийинчилик билан ғалабани ўзиники қилди.

Олмалиқ шаҳрида ўтказилган "Сурхон"га қарши учрашувда АГМК футболчилари тартибли ҳаракат қилган ҳолда ўзи яратган вазиятларнинг биттасидан унумли фойдаланди. Аниқроғи, туркманистонлик Арсланмирад Амоновнинг сўнги дақиқаларда жарима зарбасидан киритган тўпи ўйин масаласини ҳал қилди. Беллашувдан сўнг мезбонларнинг тажрибали ҳимоячиси Бобур Йўлдошев қисқача фикрларини билдирди.

"Карантиндан кейинги иккинчи учрашувимизни ўтказдик. "Сурхон" билан ўйин осон бўлмаслигини билардик. Боиси, рақибимиз ўзига ҳос характерга эга ва иродали жамоа ҳисобланарди. Улар аввалги турда ҳисобда ортда бораётиб дуранг натижани қайд этишганди. Рақиб футболчилари ҳимояда зич ҳаракат қилишди ва бизнинг ҳужумчиларга имкон беришмади. Шундай бўлсада охирги дақиқаларда гол уриб мақсадимизга эриша олдик. Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимиз яхшиланиб боради. Бунга шубҳа йўқ. Бундан буён қолган турларда ҳам томошабинбоп футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз",- дейди Бобур Йўлдошев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика