UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  0 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  0 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  2 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  2 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  9 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  1 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  3 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3

Биз сиз билан фахрланамиз! Янгиликлар

Биз сиз билан фахрланамиз!

Жисмоний имконияти чекланган ҳамюртларимизнинг халқаро миқёсдаги турли нуфузли спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришаётгани мамлакатимизда мухтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оммавий спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг самарасидир.
3 декабр – Халқаро ногиронлар куни. Бу кун юртимизда аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами, имконияти чекланган инсонларга моддий ва маънавий ёрдам бериш, уларни жамиятда ўз ўрнини топиши учун кўмаклашишга чорлаш, бир-биримизга меҳр-мурувват кўрсатишга ундаш рамзи сифатида нишонланиб келинади.

Маълумки ўзбек халқи  менталитетида узоқ  ўтмишдан атрофдагиларга  нисбатан маънавий хамдардлик, моддий  жиҳатдан  бир-бирини  қўллаб – қувватлашга мойиллик, раҳмдиллик, уюшиб, ҳамжиҳат бўлиб  яшашга  интилиш  каби  инсоний  хислатлар  доимо  етакчилик қилиб келган. Энг аввало, ота-онага, қавм-қариндошларга, дўсту-биродарларига меҳр-мурувват кўрсатиш  истаги  билан  яшаш  халқимиз хаётининг  ибратли  жиҳати  бўлиб келмоқда.   

Қадим тарих ва юксак маданиятга эга бағрикенг ўзбек ҳалқи ҳар доим ногирон ва ночорларнинг бошини силаб келган. Инсон манфаатлари қадрланадиган мамлакатимизда қалби ўксик инсонларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик ҳар жиҳатдан эътирофга лойиқ.

Юртимизда миллий футболимиз жадаллик билан ривожланмоқда. Бундан 10-15 йил аввалги ўзбек футболи билан бугунгисини таққослаб бўлмайди, эндиликда хар бир бир терма жамоамиздан энг юқори натижалар талаб этилиши мамлакатимизда миллионлар ўйинини ривожланаётганлигидан далолатдир. Шу ўринда миллионлар ўйинига мехр қўйиб, хақиқий ватанпарварлик туйғусини кўрсатиб, кетма-кет 3 маротаба футбол бўйича ногиронлар ўртасида жахон чемпиони бўлган ногиронлар терма жамоасига қўлимизни кўксимизга қўйган холда “Биз сиз билан фахрланамиз!” деб қоламиз.

Дарҳақиқат, ампутантларимиз эришаётган ютуқлар тахсинга лойиқдир, биз шундай фидоий юртдошларимиз билан хар қанча фахрлансак арзийди. Ахир миллий терма жамоамиз жахон чемпионатига чиқа олмаётган паллада ногиронлар жахон чемпионатида қатнашиб, чемпион бўлиши хақиқий мардлик, хақиқий ватанпарварлик бўлса керак.

Юртимиз фахрига айланган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 2007 ва 2010 йилги жаҳон чемпионатлари ғолиби ҳисобланади. 2007 йилги мусобақа финалида юртдошларимиз чемпионликка асосий давогар Россияни мағлубиятга учратишган бўлса, 2010 йили Аргентинада бўлиб ўтган турнирда Анвар Исмоилов қўл остида тўп сурган терма жамоа ҳал қилувчи финал ўйинида мезбонларни 3:1 ҳисобида мағлуб қилган эди.

Россиянинг Калининград шаҳрида ташкил этилган ногирон-ампутантлар терма жамоалари ўртасидаги 2012 йилги жаҳон чемпионатида хам вакилларимиз муваффақият қозонишди. 14 октябрь куни бўлиб ўтган мусобақанинг финал учрашувида Россиялик минглаб мухлисларнинг ўз термасини қўллаб-қувватлаб туришларига қарамай Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси мусобақа мезбони Россия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони унвонини ўзида сақлаб қолишди. Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасига тарихдаги учинчи жаҳон чемпионлигини тақдим этган ягона гол Ҳайдарали Турсунбоев ҳисобига ёзилди.

Таъкидлаш жоиз, Мавзурходжа Умархаджаев шогирдлари мусобақа давомида бирорта ҳам ўйинда мағлубият нималигини билишмади. Жумладан, мусобақа Туркия терма жамоасига қарши 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошланган бўлса, гуруҳ босқичининг 2-турида Япония терма жамоаси дарвозасига жавобсиз 7та гол урилди. Кейинчалик эса Либерия (8:2), Англия (4:2) ва Украина (4:0) терма жамоалари ҳам мағлубиятга учратилди. 2010 йилги жаҳон чемпионати финалчиси – Аргентина терма жамоасига қарши кечган ярим финал ўйинида эса ўзбекистонлик футболчилар рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол уришга муваффақ бўлишди.

Ампутантлар эришаётган ютуқларимиз давлатимиз томонидан хам муносиб тақдирланиб келинмоқда, 2012 йилги жахон чемпионатидан сўнг мухтарам юртбошимизнинг  қарори эълон қилинди. Унга кўра Россия Федерациясида ўтказилган 2012 йилги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб, халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишда жасорат ва матонат намунасини кўрсатгани учун ногиронлар терма жамоаси бош мураббийи Умархаджаев Мавзурходжа “Дўстлик” ордени, терма жамоа аъзолари Турсунов Нуритдин ва Хасанов Хакимжонлар “Жасорат” медали билан мукофотланди.

Юртбошимиз томонидан кўрсатиб келинаётган бундай ғамхўрликка жавобан спортчиларимиз халқаро турниларда хам зафар қучишмоқда. Жорий йилнинг сентябр ойида Россиянинг Сухуми шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда ҳам терма жамоамиз тажриба ва маҳорат, матонат ва жасорат бобида тенгсиз эканини кўрсатди. Финалга қадар барча рақибларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган спортчиларимиз ҳал қилувчи баҳсда “Грозний” (Россия) жамоаси устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.

Бир сўз билан айтганда, жисмоний имконияти чекланган бу каби кишиларнинг юксак истеъдод намуналарини кўрсатиб, бор қобилиятларини намоён этишида, юқори натижаларга эришишида, энг аввало, Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимиз ҳукумати томонидан уларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътиборнинг мустаҳкам ўрни бор. Биз бундай ватанпарвар юртдошларимиз билан хамиша фахрланамиз, кўксимизни баланд кўтариб шу азиз Ватанда яшаётганимизга шукурона келтирамиз...

Бахтимизга омон бўлинг азиз ампутантлар, биз сиз билан фахрланамиз!


Хайрулло ВАСИЕВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика