UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  5 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  21 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  225 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Биринчи лигада нима гап? Янгиликлар

Биринчи лигада нима гап?

Теглар :  Биринчи лига
Футбол бўйича олий лига жамоалари ёзги танаффусдан фойдаланиб, иккинчи давра тараддуди билан банд бўлишаётган бир паллада қуйи дивизион фаолиятига назар солиш имкони туғилди.

Чунки ҳозирга қадар биринчи лига билан боғлиқ эътиборга молик ҳолатлар юз бериб улгурди. Айниқса, ПФЛнинг жамоаларни 10тадан текин тўп билан таъминлагани диққатимизни тортди. Қолган воқеаларга эса қуйида атрофлича тўхталамиз.

Биринчи воқелик: лицензия можароси

Бугунги мулоҳазамизга сабаб бўлган ана шундай ҳодисаларнинг энг муҳими - ПФЛ томонидан биринчи лигада фаолият юритаётган айрим мураббийларнинг ишлашга ҳуқуқ берувчи лизенциялари олиб қўйилиши бўлди. Нега, дейсизми? Гап шундаки, мавсум аввалида лига иштирокчиларининг ПФЛ ҳисобига маълум миқдорда бадал пули тўлашлари кўзда тутилган, 2016 йилги мавсум учун бу сумма ҳар бир жамоа учун 20 миллион сўм қилиб белгиланганди. Лекин қуйи дивизиондаги клубларимизнинг молиявий шароитлари унчалик ҳавасга арзимаслигини ёдга олсак, жамоалар бу маблағни ПФЛ ҳисобига дарҳол ўтказишда қийинчиликка дуч келишлари ойдинлашади. Бошқача айтганда, биринчи лигадаги аксарият жамоалар айни пайтгача талаб қилинган маблағнинг маълум қисмини ПФЛ ҳисобига ўтказишгану, қолганига ҳозирча қурблари етмай турибди.

Шундан келиб чиқсак, эҳтимол, мураббийларнинг лизенциялари олиб қўйилишида бир «ҳикмат» бордир?! Ахир кейинчалик жамоа устозларига «аввал жамоанг пулнинг қолганини ўтказсин, кейин ишингни давом эттираверасан», дейиш имконияти туғилади-да! Хўш, бундай йўл билан футболимиз ривожи ҳақида ўйлаш мумкинми? Ундан кўра, клубларнинг молиявий имкониятларини яхшироқ ўрганиб чиқиб, бадал миқдори шунга яраша белгиланса бўлмасмикан? Ёинки, ушбу суммани белгиланган вақтгача ўтказмаган клубни мавсум аввалидаёқ турнирдан четлатиш афзал эмасми? Негаки, бугун бадалга қурби етмаган клубнинг эртага футболчилардан қарздор бўлиб қолиши турган гап. Албатта, кечиримлилик яхши, лекин кўнгилчанлик оқибати доим ҳам яхшилик билан тугайвермаслигини ҳам унутмаслик зарур.

Бизнингча, лигада зўрама-зўраки тарзда 17та («Оқ-тепа» бу ҳисобга кирмайди, албатта) имконияти паст жамоани ушлаб турмай, кучли ва рақобатбардош 10та клубни қолдириш кўпроқ наф келтирса керак. Чунки бир томондан, ПФЛнинг ўзи ортиқча «бош-оғриқ»дан халос бўлади. Иккинчидан, ёш футболчилар ўз устиларида кўпроқ ишлаб, ана шу 10та клублардан бирининг эътиборини қозониш учун ҳаракат қилишади.

Иккинчи воҚелик: 12 «лимон»-ли кўрик

Бунгача ҳам футболчиларнинг соғ-лиғини кўрикдан ўтказишга ихтисослашган «Футбол-Мед» ҳақида кўп ва хўп гапирилди, қанчадан-қанча сатрлар битилди. Лекин амалда ҳеч нима ўзгаргани йўқ - «Футбол-Мед» ўз ишини олдингидек давом эттирмоқда. Биринчи лига жамоалари мавсум аввалида қарийб 12 миллион сўмдан тўлаб, ўз футболчиларини тиббий назоратдан ўтказишганди. Иккинчи давра бошланиши арафасида эса клубларни яна шу масала ўйлантириб турибди. Ахир, камида 25 кишидан иборат жамоани пойтахтга олиб бориб-келишнинг ўзи бўладими? Боз устига, ҳар бир клуб учун хизматларга белгиланган 12 миллионлик тўлов ҳам бўлса...

Ўз ўрнида тан олиш керак, айнан «Футбол-Мед» томонидан профессионал футбол билан шуғулланишга нолойиқ деб топилган нигериялик Дэвид Ониянинг бошқа мамлакат чемпионатидаги фожиали ўлими спортчиларнинг тиббий кўриклардан ўтиши нақадар муҳим эканини исботлади. Лекин «Футбол-Мед» кўрик учун нархларни бироз пасайтирса, яхши бўларди. Бунда масалан, масофа масаласини инобатга олиш мумкин. Яъни, кўрик учун келадиган клубларнинг пойтахт сафари харажатлари ҳам ҳисобланса, ёмон бўлмасди.

Учинчи воқелик: Шариповнинг ютуқлари

Бундан бир неча йиллар аввал терма жамоамизнинг энг ишончли ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Илҳом Шарипов мураббий сифатида ҳам секин-аста муваффақиятга эришмоқда. Биринчи лигадаги илк давра якунларига кўра, жадвалнинг биринчи поғонасини айнан унинг шогирдлари - «Динамо» клуби вакиллари эгаллаб туришибди.

Статистикага эътибор қаратсак, Илҳом Шарипов қўл остидаги жамоа 16 ўйинда 14 ғалаба, биттадан мағлубият ва дурангга эришиб, 43 очко билан жадвалда яккаҳокимлик ўрнатган. Тўплар нисбати - 44-10. Ҳозирча «Динамо» энг кўп гол уриб, энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди. Самарқандликлар кетма-кет 14 ўйиндан буён фақат ғалаба қозонишмоқда. Жадвалда 2-3-ўринларни банд этган «УзДонгЖу» ва «Цементчи» клублари 36 ва 35 очкодан тўплашган.

«Динамо»нинг 21 ёшли футболчиси Амиржон Сафаров жамоанинг биринчи даврадаги энг яхши ҳужумчиси бўлди. У жами 15 ўйинда майдонга тушиб, 11 марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Эътиборлиси, Амиржон голларини асосан, захирадан майдонга тушганидан ке-йин урган. «Динамо» сафидаги 18 ёшли Жонибек Кўчимов эса голларга ассистентлик қилиш борасида анча фаоллик намойиш этмоқда. Яъни, у ҳам 15 ўйинда умумий 1049 дақиқа тўп суриб, 4та гол уриш баробарида, жамоадошларининг 8та голига ҳаммуаллифлик қилди.

Албатта, биринчи дивизионда ўзини эркин сезган аксарият ёш футболчилар олий лигада бироз ҳаяжонга берилишлари аниқ. Лекин умид қиламизки, Илҳом Шарипов шогирдлари билан элитага чиқишни уддаласа, қўл остидаги ўйинчиларга ишонч руҳини ҳам бера олади.

P.S.: хуллас, ҳозирча «қуйи»да ана шундай воқеалар кузатилмоқда. Газетамизнинг кейинги сонларида биринчи лига атрофидаги янгиликлардан хабар бериб боришга ҳаракат қиламиз.

Исроил РАҲИМОВ

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика