UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  0 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  0 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  0 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  0 23:16Алексей Естафеев: "ЎзПФЛ шу стадионни қабул қилганми, демак шу ерда ўйнаймиз"  5 22:59Неъматилло Қуттибоев: "Қийин ўйин бўлишини билардик"  0 22:33Скоулз: "Манчестер Юнайтед" доим марказда эшикларни очиб қўяди"  2 22:07Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"  2 21:58Париж-2024. 3-ўрин учун баҳсда Марокаш Миср дарвозасига 6та гол урди  10 21:23Улуғбек Бакаев: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"  10 21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  2 20:51Пепе фаолиятини якунлади  6 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  1 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  19 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  9

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 3-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 3-тур статистикаси

11-12 апрель кунлари мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида биринчи лиганинг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда мухлислар бир қатор қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган ўйинларга гувоҳ бўлди. Одатдагидек тур якунлари бўйича эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

“ҚЎҚОН-1912” ЯНА ОЧКО ЙЎҚОТДИ ЁХУД “ОҚ-ТЕПА” ВА “ЎЗ-ДОНГ-ЖУ” СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАРДА ҒАЛАБАНИ ИЛИБ КЕТДИ
Мазкур турда ҳам одатдагидек 6та ўйин ўтказилди. Олий лигага чиқиш учун асосий давогарлардан бири сифатида тилга олинаётган “Қўқон-1912” бу сафарги турда ҳам дуранг қайд этиб қимматли очколарни бой берди. Таркиби асосан ёшлардан ташкил топган “Бунёдкор-2” ўзидан бирмунча тажрибали бўлган қўқонликларга жиддий қаршилик кўрсатиб, сафардан 1 очко билан қайтишга муваффақ бўлди. “Қўқон-1912” – “Бунёдкор-2” 1:1.

Андижонда лига дебютантлари ўртасида кечган учрашув ҳужумкор руҳда кечди. Тошкентнинг “Обод” жамоаси шу куни мазмунли ўйин кўрсатиб, чемпионатда шунчаки иштирок этмаслигини амалда исботлади. Таркиби ёшлардан иборат “ЎзДонгЖу”  ҳам ўз мухлислари қаршисида ўйнаётганини ҳис этган холда ғалаба учун тўп сурди. Ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очган меҳмонлар иккинчи бўлимда ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юбориб аламли мағлубиятга учради. Айниқса учрашувнинг 90+4-дақиқасида пенальтидан гол ўтказиб юбориб мағлуб бўлиш ҳар қандай жамоа учун аламли бўлса керак албатта. Аслида тошкентликлар шу куни камида дурангга лойиқ ўйин намойиш этганди.
“ЎзДонгЖу” – “Обод” 2:1.

Бу йил элитага чиқишни кўзлаётган “Оқ-тепа” бу турда ўз майдонида “Хотира-79”ни қабул қилди. Жорий мавсум таркибини етакчи ўйинчилар билан кучайтириб олган уйчиликлар шу куни мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатди. Бу жамоа ҳам ҳисобни биринчи бўлиб очиб якунда сафардан қуруқ қўл билан қайтишга мажбур бўлди. Боиси “Оқ-тепа” футболчилари сўнгги 5 дақиқа ичида иккита гол уриб иродали ғалабага эришди.
“Оқ-тепа” – “Хотира-79” 2:1.

Таркибига олий лиганинг етакчи ўйинчиларини қўшиб олган “НБУ-Осиё” шунга қарамай мавсумни бир текис ўтказа олмаяпти. “Банкирлар” бу галги турда “Косонсой”ни қабул қилиб рақибига очко улашди. Тошкентликларнинг мағлубияти кўпчиликни ажаблантирди.
“НБУ-Осиё” – “Косонсой” 0:2.

Виталий Легай бошқарувидаги “Чуст-Пахтакор” яна мағлубиятга учради. Чустда ўтган йили яхши жамоа шакллантирилганди. Лекин ҳозирча бу жамоанинг иши юришмаяпти. Балки бу жорий мавсум янгитдан таркиб тузилгани билан боғлиқдир. Чустликлар мазкур турда “Истиқлол”ни қабул қилди. Пскентликлар шу куни катта устунликка эришиб ғалаба қозонаганини кўриш мумкин. Бу ҳисобда ҳам акс этиб турибди.
“Чуст-Пахтакор” – “Истиқлол” 2:3.

Бу йил рақибларига осонликча жон бермаётган “Локомотив-БФК” ҳар бир учрашувда очко жамғариб келмоқда. Дастлабки икки турда 4 очко ишлаган жамоа бу сафар ўз майдонида “Пахтакор-2”ни мағлуб эта олмади. Дилшод Нуралиев шогирдлари ҳам анойилардан эмаслигини амалда исботлади. “Локомотив-БФК” – “Пахтакор-2” 1:1.

Умуман олганда 3-турда бўлиб ўтган 6та ўйиннинг 2тасида мезбонлар зафар қучган. Иккита баҳсда дуранг қайд этилиб яна қолган икки ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келган.  
 
ГОЛЛАР

Ортда қолган турда мухлислар ҳаммаси бўлиб 17та голга гувоҳ бўлди. Шундан 8таси мезбон жамоалар фойдасига ёзилган бўлса, қолган 9тасини меҳмонлар киритишган. Учрашувларнинг биринчи бўлимида 6та гол қайд этилди. Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик янада ошди ва томошабинлар яна 11та гол кўришди.

Турнинг энг тезкор голи 30-дақиқага тўғри келди. “Истиқлол” ҳужумчиси Исроил Турсунов ушбу дақиқада “Чуст-Пахтакор” дарвозасини ишғол этиб учрашувда ҳисобни очишга эришди.
Аксинча турнинг энг сўнгги гол эса 90+4-дақиқада содир бўлди. Эътиборлиси ушбу дақиқада бира тўла иккита футболчи тўп киритган. Сергей Рекуннинг голи “Оқ-тепа” “Хотира-79” устидан ғалаба келтирган бўлса, “ЎзДонгЖу” аъзоси Шаҳбоз Жумабоев ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада “Обод” дарвозасини пенальтидан ишғол этиб жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Мазкур турда “Чуст-Пахтакор” – “Истиқлол” (2:3) баҳси голларга бой тарзда кечгани билан тарихда қоладиган бўлди.
Энг кўп гол киритган жамоа эса Пскентнинг “Истиқлол” жамоаси бўлди, 3та!

Сафарда “НБУ-Осиё”ни мағлубиятга учратиб қайтган “Косонсой” эса ушбу турда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган ягона жамоа бўлди!

3-турда иккита пенальти тепилди. Эътиборлиси уларнинг барчаси гол билан якунланди. Шаҳбоз Жумабоев (“ЎзДонгЖу”) билан Жалил Кимсанов (“Қўқон-1912”) бу борада белгиланган нуқтадан адашмади.

Шунингдек бу турда дубл қайд этган футболчилар сони ҳам 2та бўлди. Эътиборлиси уларнинг иккиси ҳам битта ўйинда қайд этилди. Исроил Турсуновнинг дубли “Истиқлол”га ғалаба келтирган бўлса, “Чуст-Пахтакор”нинг 19 ёшли ҳужумчиси Муҳриддин Мўминовнинг дубли эса жамоасини фақат йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди холос.   

ОГОҲЛАНТИРИШЛАР
Ушбу турда учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар ҳаммаси бўлиб 33та футболчини сариқ карточка билан сийлади. Мезбонлардан 16 нафар футболчи огоҳлантирилган бўлса, меҳмонларнинг 17та ўйинчисига сариқ кўрсатилган.
Баҳсларнинг биринчи бўлимида ҳакамлар чўнтагидан 13 маротаба сариқ карточака чиқарилган бўлса, иккинчи таймда яна 20 нафар футболчи огоҳлантирилган.

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор-2” қарама-қаршилиги энг қўпол ўйин бўлди. Мазкур учрашувни бошқариб борган Темур Тўхтасинов шу куни 10та футболчига сариқ карточка кўрсатишга қарор қилди. Ҳар бир жамоа аъзоларига 5тадан огоҳлантириш.

“Истиқлол” билан “Пахтакор-2” энг тартибли ўйин кўрсатган ва шу билан бирга интизомли жамоалардан бўлди, 1тадан сариқ карточка
Аҳамиятлиси бу турда ҳакамлар ҳеч бир футболчига қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатмаган.

МУХЛИСЛАР
3-тур ўйинларига ҳаммаси бўлиб 12565 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 2094 та мухлис демакдир. Одатдагидек “Қўқон-1912” уй ўйинига бу сафар ҳам энг кўп томошабин кирди. “Жар”да кечган “НБУ-Осиё” – “Косонсой” баҳсига эса 307 нафар томошабин киргани учрашув қайдномасига ёзилган. Таҳминимизча аслида бу баҳсга томошабин кирмаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки мазкур учрашув 11 апрель куни соат 12:00да бошланган. Пойтахтда бундай вақтда мухлсиларнинг футбол кўргани кириши қийин масала. Шу ўринда икки оғиз: ПФЛга бу йил ҳам қатъиятлик етишмаяпти. Чунки тўла тўкис стадионига эга бўлмаган жамоаларга ҳам мусобақада иштирок этишга руҳсат бераётгани кишини ажаблантиради. Фарҳод Магометов бу йил биринчи лиганинг айрим клубларида тафтиш комиссияси ўтказилишини айтиб ўтганди. Бизнингча бу кетишда ҳеч бир клуб бу комиссия талабларига жавоб бермаса керак.  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Оқтепа» – «Хотира-79» – 2:1. 846 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Косонсой» – 0:2. 307 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Бунёдкор-2» – 1:1. 7341 томошабин.
«Уз-Донг-Жу» – «Обод» – 2:1. 1114 томошабин.
«Чуст-Пахтакор» – «Истиқлол» – 2:3. 1900 томошабин.
«Локомотив-БФК» – «Пахтакор-2» – 1:1. 1057 томошабин.

3-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Косонсой32018 - 356
2Хотира-7932016 - 426
3Оқ-тепа32015 - 416
4УзДонгЖу32015 - 416
5Обод32016 - 516
6Истиқлол32017 - 706
7Қўқон-191231203 - 125
8Локомотив БФК31203 - 215
9НБУ-Осиё31023 - 5-23
10Бунёдкор-230122 - 4-21
11Пахтакор-230122 - 7-51
12Чуст-Пахтакор30033 - 7-40

ТЎПУРАРЛАР:
Исроил Турсунов («Истиқлол») – 5.
Абдураззоқ Жўраев («Косонсой») – 4.
Исломбек Исоқжонов («Хотира-79) – 3.

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
Бугун ва эртага биринчи лиганинг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади.
4-тур. 14 апрель (душанба)
“Оқ-тепа” – “Косонсой”
“НБУ-Осиё” – “Хотира-79”
“Қўқон-1912” – “Обод”
“Уз-Донг-Жу” – “Бунёдкор-2”
15 апрель (сешанба)
“Чуст-Пахтакор” – “Пахтакор-2”
“Локомотив-БФК” – “Истиқлол”

Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика