UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  1 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  5 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  4 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  3 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  8 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1

Бир ўйин тарихи. "Бавария - "Спартак", Ирисметовнинг ўша машҳур акробатик зарбаси ва Оливер Кандан ажойиб сейв Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. "Бавария - "Спартак", Ирисметовнинг ўша машҳур акробатик зарбаси ва Оливер Кандан ажойиб сейв

Бундан 19 йил олдин Мюнхендаги "Олимпиаштадион" стадионида "Бавария" ва "Спартак" клублари тўқнаш келишган.

13 февраль кунги баҳс Европа чемпионлар лигаси иккинчи гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган. Москва клуби сафида ўзбекистонлик Жаъфар Ирисметов майдонга тушган, бу ҳамюртимиз учун ЕЧЛдаги дебют учрашуви бўлганди. Ўйинда Оттмар Хитцфельд бошчилигидаги "Бавария" катта ташаббусга эга бўлади. Александр Филимонов қўриқлаётган дарвоза томон кўплаб зарбалар берилади. Бироқ биринчи таймдаги энг хавфли вазиятни айнан ҳамюртимиз содир этади.

Ҳужумлардан бирида тўп мюнхенликлар жарима майдони ичида ҳавога кўтарилади ва Ирисметов тўпни акробатик тарзда дарвозага йўллайди, яқин масофадан йўллаган кучли зарба дарвозага кириб кетаётганида Оливер Кан ажойиб реакция намойиш этади ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолади. Ўша вазиятда тажрибали посбон ҳимоячиларга кескин эътироз билдиради.

Биринчи тайм сўнггида "Спартак"да яна гол уриш учун имконият бўлади, Ирисметов чап томондан очилаётган шеригига тўпни узатади, Луис Робсон тўпни қулай вазиятда урган Жаъфарга қайтариш ўрнига ўткир бурчакдан дарвозага ноаниқ зарба беради.

Иккинчи таймда шиддатни оширган майдон эгалари 79-дақиқага келиб ҳисобни очишади. Аутдан Жаҳон ва Европа чемпиони Биксант Лизаразю тўпни жарима майдонига узатади, Карстен Янкер боши билан тўпни дарвоза томон йўллашга уринади, ҳимоячилар таъқибидан қутулган Жованни Элбер боши билан дарвозани ишғол қилади - 1:0.

Жаъфар Ирисметов Европа чемпионлар лигасидаги дебют учрашувида ўзидан ёмон таассурот қолдирмайди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилади. Ўша мавсум "Бавария" Европа чемпионлар лигаси финалига қадар етиб боради ва пенальтилар сериясида Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия"ни мағлуб этади.

"Бавария"га қарши ўйиндан кейин Томас Линке билан футболка алмашганман. Интернетда расмларимиз ҳам жуда кўп. Линке ҳимояда менга яқин ўйнаганди. Бундан ташқари "Бавария" ҳар бир футболчига пиво ичадиган махсус идиш совға қилганди", - деб эслайди Жаъфар Ирисметов ўша ўйин ҳақида.



"Бавария" Мюнхен - "Спартак" Москва - 1:0 (0:0)

13.02.2001. Мюнхен, "Олимпиаштадион" стадиони. 31000 томошабин.

Бош ҳакам
: Кнут-Эрик Фискер (Дания)

Гол: 1:0 - Жованни Элбер 79

"Бавария" Мюнхен: Оливер Кан; Биксант Лизаразю; Самуэль Куффур; Томас Линке; Йенс Йеремиес; Торстен Финк; Ҳасан Салихамиджич; Жованни Элбер; Штефен Эффенберг (Михаэль Тарнат, 89); Мехмет Шолль (Вилли Саньоль, 84); Пауло Сержио (Карстен Янкер, 65).

"Спартак" Москва: Александр Филимонов; Дмитрий Ананко; Жери Кристиан Тчуйсе; Игор Митревски; Юрий Ковтун; Василий Баранов; Виктор Булатов; Егор Титов; Луис Робсон; Жаъфар Ирисметов; Антонио Маркао (Артем Безродний, 72).

Огоҳлантиришлар: Биксант Лизаразю; Йенс Йеремиес; Дмитрий Ананко; Юрий Ковтун; Егор Титов; Антонио Маркао.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика