UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  9 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6

Бир ўйин тарихи. "Бавария - "Спартак", Ирисметовнинг ўша машҳур акробатик зарбаси ва Оливер Кандан ажойиб сейв Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. "Бавария - "Спартак", Ирисметовнинг ўша машҳур акробатик зарбаси ва Оливер Кандан ажойиб сейв

Бундан 19 йил олдин Мюнхендаги "Олимпиаштадион" стадионида "Бавария" ва "Спартак" клублари тўқнаш келишган.

13 февраль кунги баҳс Европа чемпионлар лигаси иккинчи гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган. Москва клуби сафида ўзбекистонлик Жаъфар Ирисметов майдонга тушган, бу ҳамюртимиз учун ЕЧЛдаги дебют учрашуви бўлганди. Ўйинда Оттмар Хитцфельд бошчилигидаги "Бавария" катта ташаббусга эга бўлади. Александр Филимонов қўриқлаётган дарвоза томон кўплаб зарбалар берилади. Бироқ биринчи таймдаги энг хавфли вазиятни айнан ҳамюртимиз содир этади.

Ҳужумлардан бирида тўп мюнхенликлар жарима майдони ичида ҳавога кўтарилади ва Ирисметов тўпни акробатик тарзда дарвозага йўллайди, яқин масофадан йўллаган кучли зарба дарвозага кириб кетаётганида Оливер Кан ажойиб реакция намойиш этади ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолади. Ўша вазиятда тажрибали посбон ҳимоячиларга кескин эътироз билдиради.

Биринчи тайм сўнггида "Спартак"да яна гол уриш учун имконият бўлади, Ирисметов чап томондан очилаётган шеригига тўпни узатади, Луис Робсон тўпни қулай вазиятда урган Жаъфарга қайтариш ўрнига ўткир бурчакдан дарвозага ноаниқ зарба беради.

Иккинчи таймда шиддатни оширган майдон эгалари 79-дақиқага келиб ҳисобни очишади. Аутдан Жаҳон ва Европа чемпиони Биксант Лизаразю тўпни жарима майдонига узатади, Карстен Янкер боши билан тўпни дарвоза томон йўллашга уринади, ҳимоячилар таъқибидан қутулган Жованни Элбер боши билан дарвозани ишғол қилади - 1:0.

Жаъфар Ирисметов Европа чемпионлар лигасидаги дебют учрашувида ўзидан ёмон таассурот қолдирмайди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилади. Ўша мавсум "Бавария" Европа чемпионлар лигаси финалига қадар етиб боради ва пенальтилар сериясида Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия"ни мағлуб этади.

"Бавария"га қарши ўйиндан кейин Томас Линке билан футболка алмашганман. Интернетда расмларимиз ҳам жуда кўп. Линке ҳимояда менга яқин ўйнаганди. Бундан ташқари "Бавария" ҳар бир футболчига пиво ичадиган махсус идиш совға қилганди", - деб эслайди Жаъфар Ирисметов ўша ўйин ҳақида.



"Бавария" Мюнхен - "Спартак" Москва - 1:0 (0:0)

13.02.2001. Мюнхен, "Олимпиаштадион" стадиони. 31000 томошабин.

Бош ҳакам
: Кнут-Эрик Фискер (Дания)

Гол: 1:0 - Жованни Элбер 79

"Бавария" Мюнхен: Оливер Кан; Биксант Лизаразю; Самуэль Куффур; Томас Линке; Йенс Йеремиес; Торстен Финк; Ҳасан Салихамиджич; Жованни Элбер; Штефен Эффенберг (Михаэль Тарнат, 89); Мехмет Шолль (Вилли Саньоль, 84); Пауло Сержио (Карстен Янкер, 65).

"Спартак" Москва: Александр Филимонов; Дмитрий Ананко; Жери Кристиан Тчуйсе; Игор Митревски; Юрий Ковтун; Василий Баранов; Виктор Булатов; Егор Титов; Луис Робсон; Жаъфар Ирисметов; Антонио Маркао (Артем Безродний, 72).

Огоҳлантиришлар: Биксант Лизаразю; Йенс Йеремиес; Дмитрий Ананко; Юрий Ковтун; Егор Титов; Антонио Маркао.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика