UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2

Бир ўйин тарихи. 2008 йилги "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви, "Оскар"га лойиқ баҳс Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. 2008 йилги "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви, "Оскар"га лойиқ баҳс

Бир ўйин тарихи рукнидаги навбатдаги баҳс 2008 йил бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви.

Сайтимиз асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев ўша баҳсни шундай ёдга олади:

“Бунёдкор” билан бўлиб ўтган 16-тур учрашувини ҳеч ким унутмаса керак. Александр Петров томонидан саҳналаштирилган триллерга "Оскар" мукофотини берса бўлади. Бу ўйин Петровнинг фаолиятидаги сўнггиси бўлди, уни ҳеч ким жазоламади. Шунчаки ўйиндан кейин, ўйинда бўлган вазиятларни ўзи учун таҳлил қилди. Вильянуэва шубҳасиз чемпионатнинг энг кучли ўйинчиси эди. Ўйин бошидаёқ Нестеров дарвозасини ишғол қилиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин тўлиқ тенг курашлар остида ўтди. “Пахтакор”нинг молиявий таъминотчилари бўлган, Раҳимовлар ўша куни ВИПда эмас, “Пахтакор”нинг оддий, ХБ сариқ футболкасини кийиб, бурчакда мухлислар учун ажратилган трибунада ўтириб кўрдилар. Бу ўша пайт учун “Челси” мухлисларининг Абрамович билан бирга ўтириб футбол кўришдек гап эди. 61-дақиқада ҳеч қандай қоида бузилмаса-да, Петров 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Бир йил аввал “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган Сервер Жепаров нуқта олдига яқинлашди. Игнатий Нестеров эса ўнг томонга тепилган тўп йўналишини топа олди.

Ҳисоб ўзгармай қолди. Зайниддин Тожиевнинг важоҳатини тасаввур қилиш қийин. Нима қилиб бўлса ҳам, тўпни дарвозага урса. Одил ўртани тозалаш билан банд. Магдеев қанотдан ҳужум уюштиради. Фабио Пинто деган футболчидан “еб қўйган”миз. Лекин шунга қарамай майдонга тушган. 77-дақиқада камбағални туя устида ҳам ит қопади дейишганидек, Анзур Исмоиолов қизил карточка олиб “Пахтакор”ни 10 киши қолишига сабаб бўлди. 90-дақиқада “Бунёдкор”ни ғалаба қозонишида ҳеч кимнинг шубҳаси қолмаган эди. Лекин ҳаётда мўжизалар содир бўлиб туради. Мен ҳам аллақачон “Пахтакор” захира ўриндиғига келиб бўлганман. Ўйинни тугатиб қўйиш учун майдонга қараб турибмиз холос. Ҳамма ўрнидан туриб олган. Бир пайт қанотдан Ислом Иномов рейд уюштирди ва тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Зайниддин Тожиев нима қилганини ўзи ҳам билмаса керак, қанотдан келган тўпни боши билан Зухуров дарвозасига жойлаб қўйди. Бутун стадион “портлади”! Бунақа ўйинни мен қайтиб кўрмадим. Фақат Ўзбекистон – Қувайт 3:2 ўйинини бу учрашувга солиштирса бўлади. Ҳакамнинг ҳуштаги энди ҳеч кимга қизиқ эмас эди. Захира ўриндиғидаги барча, ҳа барча майдонга, Тожиевни олдига чопди. Бу дурангни “Пахтакор”ни ўша пайтдаги футболчиларидан сўранг, керак бўлса чемпионликка алмаштириб юборадилар", - деб ёзади Нодирхўжа Юлдашев.





Видеони тақдим этгани учун сайтимиз мухлислари номидан Баҳодир Мирзаевга миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика