UZ

Сўнгги янгиликлар

02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  1 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  2 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  5 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  17

Бир мавсумда 3та клуб мусобақалардан чиқиб кетди, муаммонинг ечими қаерда? (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Бир мавсумда 3та клуб мусобақалардан чиқиб кетди, муаммонинг ечими қаерда? (Бекзод Толибов блоги)

Теглар :  ПРО-лига
9-июль. Миллий чемпионатларимиз маълум муддат ёзги танаффусга чиққанлиги боис қолдирилган "Насаф" - "Машъал" учрашувини кўпчилик катта қизиқиш билан кутаётганди.

Нега деганда футболнинг жозибасидан баҳраманд бўлиб юрган киши ўйинларни тез соғинади. Биз ҳам кўпчилик қатори ушбу санани, аниқроғи Қашқадарё дербисини интиқлик билан кутаётгандик. Айни кунларда кучли бешлик чемпионатлари ҳам тўхтаган, бизни футбол ҳавосидан Европа чемпионати ҳам якуний палласига келиб улгурди. Шундай экан, ўйинлар сони кам бўлиб турган вақтда қолдирилган "Насаф" - "Машъал" учрашуви худди финал ўйини каби қайсидир маънода орзиқиб кутилган беллашув эди. Айни шу ўйин бошланиши арафасида ўзбек футболига бефарқ бўлмаган ҳар қандай мухлиснинг дилини хира қиладиган хабарлар эълон қилинди. Дастлаб Биринчи лига вакили "Рубин" мусобақадан четлатилгани ва клубни ҳудудий футбол ассоциациялар томонидан ташкил этиладиган чемпионатларда иштирок этиши тавсия этилган расмий баёнот эълон қилинган бўлса, орадан бир оз вақт ўтиб Про-лига вакили "Оқ-тепа" клуби раҳбари Алишер Шоғуломов сайтимиз мухбирига жамоани тамомила ёпилганини маълум қилди. Хабарингиз бор, аввалроқ Фарғонанинг "Истиқлол" клуби ҳам молиявий муаммолар сабаб Про-лига иштирокчилари сафидан чиқарилган ва жамоанинг барча натижалари бекор қилинганди. Бир мавсумнинг ўзида 3 та жамоа. Бу кўп эмасми дўстлар?

ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев таъбири билан айтганда, бу дўппини ечиб қўйиб атрофлича ўйлаб кўриладиган масалалар. Аксарият мухлислар мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирганларида ЎФА ва ЎзПФЛни кўпроқ айбдор санамоқдалар. Бунга қисман қўшиламан, қисман. Нега деганда "Оқ-тепа" клуби раҳбари Алишер Шоғуломов айнан бадал пулларининг тўлов муддатини кечиктирилишига ЎзПФЛнинг рухсат бермагани юзасидан мухлислар фикрига қўшилса бўлади. Чунки бу ҳолатда клуб ёпилса, ўша бугунга қадар кўп бора эшитганингиз ёшларнинг ишсиз қолиши масаласига беихтиёр биринчи планга чиқиб қолаверади. Шу жиҳатдан бу борада мусобақа ташкилотчиларини айблаётган мухлисларни ҳам тушунса бўлади. Яъни ЎзПФЛ клубнинг бадал пулларини кечиктирилишига рухсат берганида ҳозир жамоа ёпилмаган, юқорида тилга олганимиз - бир қатор ёшлар иш билан банд бўлишар эди.

Ўз фикримга ўзим қарши чиқиб масалани иккинчи томондан ҳам изоҳлаб беришим мумкин, мазкур ҳолат бўйича ЎзПФЛ ёки ЎФА айбдор эмас деб ҳам ҳисоблайман. Сабаби қатъий амал қилинадиган Регламент. Бунда ким кимлигидан қатъий назар барча бирдек бўйсуниши шарт бўлган қоидалар ва талаблар бор. Бадал пулини белгиланган муддатда барча клублар тўлашлари шарт. ЎзПФЛ ҳам ушбу Регламентдан чиқиб кета олмайди. Авваллари кўрганман, истисно тариқасида молиялаштирувчи манбанинг (аниқ муддати кўрсатилган) кафолат хати орқали бадал пули тўловлари бир оз муддатга кечиктирилишига рухсат бериларди. Бу истисно қарорлар ҳам яна ўша гап, ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш борасида амалга ошириларди.

Эътибор берган бўлсангиз, ҳозирга қадар миллий чемпионатларимизни тарк этган "Истиқлол", "Оқ-тепа" ва Рубин булар барчаси хусусий клублар. Бир жамоа ташкил қилиш ва уни турли мусобақаларда иштирок этишини таъминлашнинг қай даражада машаққатли эканлигини бошидан ўтказганлар яхши билишади. Танқид ёки муносабат билдиришдан осони йўқ, лекин ўша клубларга сиз ёки мен бирон сўм бериб кўмаклаша олмаймиз. Клуб хусусий бўлса, ортидан "мана сенга фалон сўм" дея узатиб турадиган молиявий таъминотчиси йўқ бўлса жуда қийин. Шу сабабдан бир кун келиб тўлиқ эришишишни орзу қилаётганимиз - хусусий клубларга турли айбловларни ёғдираётганларни ҳеч тушунмайман, тушунмасам ҳам керак. Чунки клуб хусусий бўлса давлатга боқиманда бўлмайди, ўзининг аравасини ўзи тортади. Бор имкониятини ишга солиб ўзи тортади. Улар айрим жамоалар олдида камтарона (балки нопрофессионал) кўриниши мумкиндир, лекин энг муҳими боқиманда эмас.

"Оқ-тепа", "Истиқлол" ва "Рубин" клубларининг ўйинларини кузатганман, улар қувноқ футбол намойиш этишарди. Кўпроқ "Оқ-тепа" ва "Истиқлол" иштирокидаги учрашувларини кўрганим бу жамоалардан Павел Пуришкин (2019-йилги мавсум Про-лига тўпурари) ва Анвар Ҳожимирзаев (2021-йилги анъанавий "Ҳоким кубоги" мусобақасининг энг яхши футболчиси) ларнинг мухлисига айлангандим.

Бугунги куннинг оғриқли масаласига айланиб турган клубларнинг мусобақаларни тарк этиши билан боғлиқ ҳолат бўйича ечим ҳам бўлиши керак. Биринчи навбатда имкониятдан келиб чиқиб хусусий клублар бадал пулларидан тўлиқ ёки қисман озод этилиши мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳар ҳолда ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев вақти келиб бунга эришилиши йўлида изланаётганлигини кўп бора таъкидлаган. Албатта бундай вазиятда ўша хусусий клубнинг мақсади ва ривожланиш стратегияси мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилиши лозим бўлади. Иккинчи навбатда эса клубларда медиа ва маркетинг тизимлари фаолияти профессионал тарзда йўлга қўйилиши шарт. Чунки клублардаги ушбу соҳанинг самарали ишлаши жамоа атрофидаги воқеъликларни кўпроқ одам кўришига омил бўлади. Журналистлар тили билан айтганда "просмотри" юқори кўринишга келади. Ўз брендининг ҳамма жойда айланиши, реклама бўлиши табиий ҳолда клубга ҳомийларнинг қийинчиликсиз жалб этилишига сабаб бўлади. Очиғи, "Пиар технология" иборасини яхши кўраман, чунки ҳозирги куннинг, замоннинг талаби шундай. Маркетинг яхши ишласа, клуб молиявий жиҳатдан қийинчиликларга камроқ дуч келади. Ёдингиздами, бир вақтлар Наманганнинг "Навбаҳор" клуби таниқли актёр Алишер Узоқовни "Пиар технология бўйича мутахассис" сифатида жалб этган. Гарчи "Навбаҳор" хусусий клуб бўлмаса ҳам бу маркетинг ривожи учун энг тўғри йўл эди.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика