UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   0 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   10 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  19 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0

Биласизми? Толипов билан Соломин “Оқ-Тепа”да Янгиликлар

Биласизми? Толипов билан Соломин “Оқ-Тепа”да

Мамлакатимиздаги таниқли ҳужумчилардан бири Павел Соломин билан иқтидорли футболчи Темур Толипов айни дамда Тошкентнинг “Оқ-Тепа” жамоасида фаолият юритаётганини кўпчилик яхши билмаса керак.

Ўз вақтида миллий чемпионатимизда “Трактор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ҳамда “Обод” сингари жамоаларда ўйнаб, тўпурарлик маҳоратини намоён эта олган Павел Соломин ҳамон бутсаларини михга илишга шошилаётгани йўқ. 36 ёшли футболчи айни дамда иккинчи лигада “Оқ-Тепа” шарафини ҳимоя қилмоқда.
 
Ундан ташқари Темур Толипов ҳам ушбу жамоа учун ўйнаб келмоқда. Ишқибозлар яхши билишса керак, “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси Толипов бунгача “Навбаҳор” ва “Обод” сингари жамоаларда ўйнашга ҳам улгурди. Жорий мавсум эса 23 ёшли ҳужумчи ПРО-Лига қатнашчиси “Ифтихор”да қўним топганди. Бироқ Темурнинг Олтиариқ жамоасидаги фаолияти ҳам узоқ давом этмади ва  қисқа фурсат ичида футболчи жамоа билан хайрлашди.  

Олинган маълумотларга кўра, Толипов ҳам Соломин сингари “Оқ-Тепа” учун ўйнаб келмоқда.  

Маълумот учун, Тошкент шаҳар иккинчи лига иштирокчиси “Оқ-Тепа” клубини ўз вақтининг моҳир ҳимоячиси Ярослав Крушелницкий бошқармоқда.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика