UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Икки нафар футболчисимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  0 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  2 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  13 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  28

Биласизми? Толипов билан Соломин “Оқ-Тепа”да Янгиликлар

Биласизми? Толипов билан Соломин “Оқ-Тепа”да

Мамлакатимиздаги таниқли ҳужумчилардан бири Павел Соломин билан иқтидорли футболчи Темур Толипов айни дамда Тошкентнинг “Оқ-Тепа” жамоасида фаолият юритаётганини кўпчилик яхши билмаса керак.

Ўз вақтида миллий чемпионатимизда “Трактор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ҳамда “Обод” сингари жамоаларда ўйнаб, тўпурарлик маҳоратини намоён эта олган Павел Соломин ҳамон бутсаларини михга илишга шошилаётгани йўқ. 36 ёшли футболчи айни дамда иккинчи лигада “Оқ-Тепа” шарафини ҳимоя қилмоқда.
 
Ундан ташқари Темур Толипов ҳам ушбу жамоа учун ўйнаб келмоқда. Ишқибозлар яхши билишса керак, “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси Толипов бунгача “Навбаҳор” ва “Обод” сингари жамоаларда ўйнашга ҳам улгурди. Жорий мавсум эса 23 ёшли ҳужумчи ПРО-Лига қатнашчиси “Ифтихор”да қўним топганди. Бироқ Темурнинг Олтиариқ жамоасидаги фаолияти ҳам узоқ давом этмади ва  қисқа фурсат ичида футболчи жамоа билан хайрлашди.  

Олинган маълумотларга кўра, Толипов ҳам Соломин сингари “Оқ-Тепа” учун ўйнаб келмоқда.  

Маълумот учун, Тошкент шаҳар иккинчи лига иштирокчиси “Оқ-Тепа” клубини ўз вақтининг моҳир ҳимоячиси Ярослав Крушелницкий бошқармоқда.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика