Биласизми? ПСЖ бугун чемпион бўлиши мумкин
13 мар 2016 15:30
Янгиликлар
Биласизми? ПСЖ бугун чемпион бўлиши мумкин
Амалдаги мамлакат чемпиони Парижнинг ПСЖ клуби бугун Тошкент вақти билан соат 18:00да "Труа" меҳмони бўлади. Ушбу ўйиндаги ғалаба Лоран Блан шогирдларини чемпионат тугашига 8 тур қолганида муддатдан аввал чемпион қилади.
Кеча ПСЖни таъқиб қилиб келаётган "Монако" клуби ўз уйида "Реймс" билан дуранг (2:2) ўйнади ва ўз очколари сонини 52тага етказиб олди. Айни пайтда ПСЖ ҳисобида 74 очко бор. Агар бугун ғалаба кузатилса бу рақам 77та бўлади ва "Монако" билан фарқ 25тага етади. Саккиз тур давомида максимум 24 очко тўплаш мумкин.
Демак бугун, 13 март куни Европа топ-5 чемпионатидан бирида чемпион номи маълум бўлиши мумкин.
Маълумот учун, ПСЖ охирги 3 мавсумда Францияда чемпион бўлган. Айни пайтда клуб ҳисобида 5та чемпионлик унвони бор. Бугунги ғалаба ПСЖни "Бордо" ва "Реймс"га етиб олишини таъминлайди. Бу борада рекорд "Сент Этьен" клубига тегишди - 10та чемпионлик.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар