UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  0 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  5 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  3 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  3 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6

Биласизми? ПСЖ 2015 йил ўз майдонида фақат бир марта ютқазди Янгиликлар

Биласизми? ПСЖ 2015 йил ўз майдонида фақат бир марта ютқазди

Теглар :  ПСЖ
Кеча Франция чемпионатида 19-тур ўйинлари бўлиб ўтди ва жамоалар қишки таътилга чиқиб кетишди.

Энди клублар 2016 йил январь ойида чемпионат ўйинларини давом эттиришади.

Парижнинг ПСЖ клуби учун 2015 йил ажойиб ўтди. Лоран Блан бошчилигидаги жамоа бу йил 59та расмий ўйин ўтказди ва 5 марта мағлубиятга учради холос. Париж клуби Франция чемпионати доирасида январь ойида "Бастия"га, март ойида "Бордо"га имкониятни бой берди. ЕЧЛ доирасида апрелда "Барселона"га икки марта ва ноябрь ойида "Реал"га мағлуб бўлди.

Эътиборлиси ПСЖ 2015 йилда ўз стадионида бўлиб ўтган 29та ўйиннинг фақат биттасида (!!!)ютқазди. Юқорида айтганимиздек, "Барселона" апрель ойида ЕЧЛ чорак финали доирасида "Парк де Пренс"да ПСЖни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Бу ПСЖ учун бу йилда ўз уйидаги ягона мағубият сифатида қайд этилди.

Париж клуби бу йилги мавсумнинг 19та турида 16та ғалаба ва 3та дуранг қайд этди. Мағлубиятсиз бораётган жамоа 51 очко тўплаб Франция чемпионати рекордини ўрнатди. Бунга қадар ҳеч бир клуб биринчи даврада бунчалик кўп очко тўпламаган.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика