

"Лочинлар" Суперлиганинг охирги 10 туридан бери ғалаба қозона олишмаяпти. Жамоа сўнгги бор 9-тур баҳсида ўз майдонида "Қизилқум"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.
Шундан бери "Навбаҳор" 7та ўйинда дуранг қайд этиб, 3 бор мағлуб бўлди. Наманганликлар навбатдаги икки турни "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор"га қарши ўтказишади.
Яна шуни айтиш мумкин, "лочинлар" охирги 4 учрашувда фақат дуранг қайд этишди.



