Бейи: "Менга "Манчестер Сити" қизиққан эди, лекин мен Моуриньо учун ўйнашни ҳохлайман"
31 июл 2016 21:04
Янгиликлар
Бейи: "Менга "Манчестер Сити" қизиққан эди, лекин мен Моуриньо учун ўйнашни ҳохлайман"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Бейи унга "Манчестер Сити" ҳам қизиққанини маълум қилди.
"Мен МЮ билан шартнома туздим, чунки менга Моуриньо қўл остида ўйнаш жуда ёқади, бор йўғи шу. Мен жуда қаттиқ мехнат қиладиган инсон учун ўйнашни истайман. Менга "Манчестер Сити" ҳам қизиққан эди, Гвардиола билан гаплашмадим, лекин "шаҳарликлар" мураббийларидан бири билан суҳбатлашдим. Яя Туре ҳам қўнғироқ қилди ва "Сити"га чақирди, лекин мен Моуриньони афзал кўрдим. Бу қарорни қабул қилишимга қисман Дидье Дрогба ҳам сабаб бўлди, у Жозе туфайли жуда кўп нарсага эришди. Дидье - менинг дўстим, Дрогба менга Моуриньо у учун кўп иш қилганини айтди", - дея Бейининг сўзларини келтирди "The Sun".
Фикрлар