Бернарду Силвадан ажойиб натижа
17 мар 2019 07:05
Янгиликлар
Бернарду Силвадан ажойиб натижа
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Англия кубоги доирасида “Суонси”га (3:2) қарши баҳсда рақиб дарвозасига гол уриш билан бирга яна битта голга ҳаммуаллифлик қилди.
Португалия терма жамоасининг 24 ёшли ярим ҳимоячиси клуб сафида барча турнирларда 10 та гол уриб яна шунча марта ассистентлик қилишга эришди.
Жорий мавсумда “Манчестер Сити”нинг яна учта футболчиси шундай маҳсулдорлик қайд этмоқда. Transfermarkt маълумотларига кўра, Раҳим Стерлинг 39 учрашувда 19 та гол, 16 та голли узатма, Лерой Сане 37 учрашувда 14 та гол, 17 та голли узатма, Рияд Маҳрез 38 та учрашувда 11 та гол, 11 та голли узатмани амалга оширишган.
АПЛ жамоалари сафида фақатгина икки футболчи шунга ўхшаш натижани қайд этиб туришибди. Булар “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар (38 ўйин, 16+11) ва МЮ аъзоси Поль Погба (14+11, 36 учрашув).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар