Бернарду Силва "Барселона"га ўтишни истамоқда
03 июл 2022 20:41
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Барселона"га ўтмоқчи, деб хабар берди "Sport.es". Манбанинг хабарига кўра, футболчи ўз хоҳиши ҳақида "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва агенти Жорже Мендешни хабардор қилган.
"Манчестер Сити" португалияликни сотишга тайёр. Бироқ "шаҳарликлар" футболчини 100 миллион еврога баҳолашмоқда.
27 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча турнирларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар