UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  0 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  4 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  2 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  7 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1

Бердиев - "Сўғдиёна"га мос мураббий Янгиликлар

Бердиев - "Сўғдиёна"га мос мураббий

Кеча сайтимизда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг клубдан кетиши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди.

Аввало шуни айтиш керак, Рўзиқул Саъдуллаевич малакали мутахассис ҳамда ёшлар билан ишлашни билади. Бердиев "Насаф" бош мураббийи сифатида бир қатор ютуқларга эришди ва яна жамоа рулида қоладиган бўлса, бундан кейин ҳам яхши натижалар қайд этишига умид қилса бўлади.

Аммо шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди деганларидек, Рўзиқул Саъдуллаевичнинг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида бекорга гап чиққани йўқ. Кўпчилик бу мавсум Бердиев учун "Насаф" бош мураббийи сифатидаги охиргиси демоқда. Лекин мураббий кетган тақдирда ҳам кўп вақт ишсиз қолмаса керак.

"Насаф"нинг бу йил кучли олтиликка кира олмагани Бердиевнинг айби билан эмас, балки клубда юзага келган молиявий ҳолат туфайли юз берди. Жамоа пулдан қийналиб қолди, натижада етакчиларнинг кетиши бошланди. Аввалига маҳаллий футболчилар, ундан кейин легионерлар кетиб қолди. Албатта, ҳозирги кунда бирор бир футболчини фақат яхши гап билан жамоада олиб қолиб бўлмайди.

Шунга қарамай, "Насаф" Суперлиганинг иккинчи босқичида ҳам ўзини кўрсата олди. Масалан, "аждарлар" асосий рақобатчилари "Қизилқум" ва "Қўқон-1912"га нисбатан кўпроқ очко жамғарди. "Насаф" ҳозирча 15 очко тўплади, бу икки жамоа эса 12 очкодан. Шахсий фикримча, агар Бердиев "Насаф"ни тарк этадиган бўлса, энг яхши вариант сифатида "Сўғдиёна" кўриняпти. Чунки келаси йил Жиззахда пул бўлса Бердиев жамоа билан қандай ишлаш кераклигини кўрсата олади.

Нега айнан "Сўғдиёна"? Вазиятга реал қарасак, Рўзиқул Саъдуллаевич водийга бормаса керак. Шунингдек, Тошкентга ҳам келмаслиги эҳтимоли катта. Арвеладзе "Пахтакор"да қоладиган кўриняпти, Фёдоров "Локо"ни чемпион қилди, Қосимов эса "Бунёдкор"даги энг асосий фигура ҳисобланади.

Яна кимлар қоляпти? Ҳамиджон Актамов "Қизилқум"ни ҳеч кимга бериб қўймайди. Шипилов "Металлург"га мос мураббий, айтганча бу ерда "Бухоро" ҳам бор. Лекин Бердиев "Бухоро"ни танлармикан. АГМКда ишлаб Бахтиёр Ашурматов Кубокни ютди, "Нефтчи" тушиб кетди, "Навбаҳор"га Канчелскис ўзи яқинда келди, Нўъмон Ҳасанов ҳам Қўқонда ёмон ишламаяпти.

Энди "Сўғдиёна"га келадиган бўлсак, раҳбарият Сергей Лушанга ҳамма шароитни қилиб берди. Ёзги трансфер пайтида фақат "Сўғдиёна" легионерлар лимитига тўлиқ амал қилиб ўз сафига бешта хорижликни қўшиб олди. Лекин натижа қани? Мана энди жамоа ўтиш ўйинида иштирок этади. Болалар футболидан чиққан Лушанга негадир катталар футболи мос келмаяпти. Шахсий фикримча, бу киши бирорта футбол мактабига директор бўлгани маъқул.

Мана шу тахминлардан келиб чиқиб Рўзиқул Бердиев мабодо "Насаф"дан кетадиган бўлса ҳам энг маъқул вариант "Сўғдиёна" деб ўйлайман. Чунки Жиззахда ҳам футболни Қаршидан кам бўлмаган даражада яхши кўришади. Қолаверса, Жиззахдан ҳар доим яхши футболчилар етишиб чиққан. Балки Бердиев ўз жойида қолиб бошлаб қўйган ишини давом эттириши ҳам мумкин. Лекин бошқа клубда ҳам ишлаб кўрса бунинг нимаси ёмон?


Рўзиқул Бердиев эртага "Насаф" рулида охирги ўйинини ўтказадими?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика