Бердиев ўз устозига қўнғироқ қилиб пул йўқлигидан нолиди
29 окт 2018 11:23
Янгиликлар
Бердиев ўз устозига қўнғироқ қилиб пул йўқлигидан нолиди
Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган мураббий Герман Зонин "Рубин"даги молиявий муаммолар ҳақида гапирди.
- Бир неча кун олдин Қурбон Бердиев менга қўнғироқ қилди. Клубда пул йўқлигидан нолиди. Бир пайтлар у менинг қўл остимда Ростовнинг СКА клубида ўйнаганди. Ўшанда баъзида сув ҳам бўлмасди, бироқ Москва клубларига қарши кучли шижоат билан майдонга тушардик.
- Бердиевга қандайдир маслаҳатлар бердингизми?
- Бугунги кунда "Рубин" ҳужумда фақат Азмунга суяниши мумкин. Стандарт вазиятларга кўпроқ урғу бериш керак. Энг асосийси марказий ҳимоячиларнинг ҳаракатига эътибор кераклигини айтдим. Умид қиламанки, Бу маслаҳатлар "Спартак"ни мағлуб этишга ёрдам беради, — дейди Зонин.
"Рубин" — "Спартак" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.
Фикрлар